'Лондон метросидаги пичоқлаш-террорчилик амали'

Image caption Полиция ҳужумчини ҳибсга олган

Британия полицияси Лондон шарқидаги Лейтонстоун метро бекатида уч шахснинг пичоқланишини террорчилик ҳужуми сифатида кўраётганини айтган.

Шоҳидларга кўра, ҳужумчи гўёки "Бу Сурия учун!" дея қичқирган.Полиция уни ҳибсга олган.

Ҳодисада бир киши жиддий жароҳатланган.

Британия ҳукумати вазиятни яқиндан кузатаётганини айтган.

Ҳодиса саҳнаси акс этган видеода метро бекати кириши қонга тўлганини кўриш мумкин.

Полиция террорчилик хавфи юқорилигича қолаётганини айтган.

"Биз буни террорчилик кўриниши сифатида баҳолаймиз. Ҳаммани осойишталикни сақлаш, аммо ҳушёр бўлишга чақирамиз", - деб айтган Лондон полициясининг аскилтеррор бўлими бошлиғи Ричард Уолтон.

Ҳужум Гринвич вақти билан 19.00 га яқин юз берган.

Лондон метросининг Марказий линиясида поездлар ҳаракати эрталабга қадар тўхтатилган.

Гувоҳлардан бирининг Би-би-сига айтишича, ҳужумчининг қўлида "ингичка, аммо узун тиғ бўлган".

Жарбланганлардан бирининг ташқарига замбилда олиб чиқилгани кўрилган, аммо расмийларнинг айтишларича, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Аввалроқ Британиянинг Сурияга ҳаво зарбаларини қўллаб-қувватлаб овоз берган лейбористлар партиясининг икки вакили ўзларига нисбатан ҳақорат ва таҳдидлардан полицияга шикоят қилишганди.

Саймон Данчук ва Нейл Коубу ҳақда Фэйсбук ҳамда Твиттердаги саҳифаларида маълум қилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio