ИШИД нефт даромади - $500 миллион

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption ИШИД нефт савдосидан катта даромад олаётгани айтилади.

ИШИД нефт савдосидан олган фойда ярим миллиард доллардан ошиб қолгани илк бора ўртага чиқмоқда.

Бу борада айтаётган АҚШ молия мулозимларига кўра, бош харидор Башар ал-Асад ҳукуматидир.

Ажабланарли жиҳати - ИШИД Сурия ҳукуматига қарши урушиб келмоқда.

Шу қаторда, ИШИД гуруҳи ўз назоратига олган ҳудудларда банкларни ўмариб, яна қўшимча бир миллиард долларлик маблағни қўлга киритган.

АҚШ бошчилигидаги иттифоқ ҳозир ИШИДнинг иқтисодий асосларига зарба бериш учун Ироқ ҳамда Сурияда жангарилар қўлга киритган нефт конларини нишонга олишмоқда.

Пайшанба куни, масалан, ИШИД гуруҳи "бош ғазначиси" дрон ҳужумида ўлдирилди.

Ироқ фуқароси бўлган 42 яшар Абу Солиҳ ИШИД молия тизимини оёқда ушлаб турган муҳим ва тажрибали шахслардан бири эди.

АҚШ мулозимларига кўра, уларнинг сўнгги ҳужумларида ноқонуний пул талаб қилиб, гуруҳга даромад келтириш ишларини бошқарган Абу Марям ҳам ҳалок бўлган.

Шунингдек, ИШИД назоратидаги ҳудудларда одамларни ўғирлаш ва ташиш, қурол-аслаҳаларни етказиш ҳамда муҳим маълумотларни тарқатиш амалиётларида бош-қош бўлиб келган Абу Валман Туниснинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

Душанба куни эса ИШИДнинг Ливия бўйича раҳбари Абу Набилнинг ҳаво ҳужумида ҳалок этилгани билдирилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ