Россия: Шифохона ёнғинида 21 қурбон

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Россияда ҳукумат бинолари ва касалхоналарда ёнғинлар тез-тез рўй беради.

Воронеждаги руҳий касалликлар шифохонасидаги ёнғин шанба оқшоми келиб чиққан.

Расмийларга кўра, шифохона биноси бутунлай ёниб битган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу фалокатда 23 киши ҳалок бўлган. Яна 20 нафарнинг турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани айтилади.

Ҳозир ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Бир шифокорнинг айтишича, улар эшикни бир амаллаб очишган ҳамда имкон қадар одамларни хавфсиз жойга олиб чиқишган.

Лекин тутун ва олов туфайли нафас олиш имкони бўлмай қолгач, ичкарига кира олмаганлар.

Сўнгги йиллари Россиядаги касалхоналарда турли фалокатлар тез-тез рўй бермоқда.

2013 йилнинг сентябр ойида Новгород шаҳридаги руҳий шифохонада чиққан ёнғинда 37 кишининг ёстиғи қуриганди.

2009 йили Комидаги қариялар уйида 23 одам, 2007 йили эса Краснодар қариялар уйида 63 инсон ёнғинларда ҳалок бўлишди.

2006 йили Москвадаги касалхонада ўт чиқиб, 45 нафар аёл оламдан ўтганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ