Миср: "Учоқ қулаши террор амали эмас"

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Мисрлик терговчилар Россия учоғининг Синай ярим оролига қулаш ҳодисасида террорчилик алоқаси борлигига ҳозирча исбот топмаганларини айтишди.

Миср Давлат телевидениеси ҳодисани тергов қилаётган Мисрдаги қўмита раҳбари Айман ал-Муқаддимнинг "террор амали ёки ноқонуний аралашув бўлганига ҳеч қандай далил-исбот" деб айтган сўзларидан иқтибос келтирди.

Шарм ал-Шайхдан Петербургга йўналган учоқ қулаши билан 224 одам ҳалок бўлганди. Қурбонларнинг деярли барчаси россиялик бўлишган.

ИШИДга алоқадор гуруҳ учоққа бомба билан қулатганини даъво қилган.

Россия терговчилари Метрожет Эйрбас учоғи қолдиқларида "хорижий портловчи моддалар излари"ни топишлари ортидан, у бомба ҳужумига учраган дея хулосага келгандилар.

Расмий Кремль ҳужум ортидагиларни "топиш ва жазолаш"ни ваъда қилган. Мисрнинг баёнотига муносабат билдира туриб, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик экспертлар бу террор ҳужуми бўлганига ишонишларини таъкидлади.

Ўтган ой ИШИД нашр қилувчи журналда Россия учоғини портлатган қўлбола бомба сурати чоп қилинди.

"Дабиқ" журналидаги суратда Schweppes Gold минерал суви банкаси ва детонатор кўринади.

Россия учоғининг қулаши охирги йилларда шундоқ ҳам оқсаётган Миср туризм соҳасига зарба берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio