Коалиция зарбалари Ироқ аскарларини ўлдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Ироқ мудофаа вазирлиги билдиришича, АҚШ бошчилигидаги иттифоқнинг ИШИДга қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумларида тўққиз Ироқ аскари, хусусан бир зобит ҳалок бўлишди.

Иттифоқ учоқлари жума куни Ироқ қўшинларининг Фаллужа шаҳри яқинидаги юришларини қўллаб-қувватлаш учун чақирилганди, аммо учувчилар қўшинларнинг нақадар илгарилаб кетганини сезмаганлар.

АҚШ бу ҳодисадан таассуфда эканини айтиб, қурбонлар оиласига таъзия билдирди.

Ироқ қўшинлари Анбар вилоятида ИШИД жангариларига қарши жанг қилишмоқда.

Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Обайди: "Ироқ армияси вертолётлари ёмон ҳаво туфайли уча олмаётгани учун иттифоқнинг ҳаво кучлари чақирилганди", - деб айтди.

АҚШ армияси "қуруқликдаги Ироқ хавфсизлик кучлари билан мувофиқлаштирилган" ҳаракатларга қарамай, Ироқ армияси сафида йўқотишлар бўлганини билдирди.

Америка томони мазкур ҳодиса бўйича тергов очган.

Иттифоқ ҳаво кучлари Ироқ аскаралари шиддат билан илгари юриши учун иккита ҳаво зарбасини амалга оширган.

"Учинчи зарба босиб ўтилган масофани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган", - дейилади АҚШ армияси баёнотида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio