"Сурияда ИШИДнинг ўрнини босадиган гуруҳ оз эмас"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "ИШИДнинг ғоясини дастакловчи жангари гуруҳлар оз эмас"

Агар АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДни мавҳ этса, унинг ўрнини камида 15 та исёнкор гуруҳ эгаллашга тайёр.

Бу Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блейрга алоқаси борлиги айтиладиган Дин ва Геосиёсат Маркази тадқиқотларининг хулосасидир.

Айни марказга кўра, Сурияда урушаётган исёнкорларнинг 60 фоизини “исломчилар” деб таърифлаш мумкин.

Тадқиқотга кўра, жаҳоннинг қудратли давлатларининг “мўътадил” ва “экстремист” гуруҳлар дея фарқлаши қусурлардан холи эмас.

Ғарб давлатлари Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши ҳаво ҳужумларини жадаллаштирган, аммо айни марказга кўра, халқаро ҳамжамият учун энг йирик хавф аслида ИШИД ғояларини қўллайдиган гуруҳлардир.

Тадқиқотга кўра, айни пайтда бу каби гуруҳларга эътибор берилаётгани йўқ.

Марказнинг ишонишича, ИШИД ғояларини дастаклайдиган исёнкор гуруҳларда 100 мингга яқин жангари бор.

"Ғарб фақат ИШИДга эътибор қаратиб, стратегик хато қилмоқда, гуруҳнинг ҳарбий қудратини яксон қилиш билан дунёда жиҳод ғоясини енгиб бўлмайди. Ғояни бомбарбимон қилолмаймиз. Бу уруш ғоялар урушидир”, дейилади тадқиқотда.

Агар ИШИД мағлуб бўлса ҳам, марказга кўра, бу гуруҳ жангарилари Ғарб халифалигимизни вайрон қилди деган айблов билан Сурия ташқарисида ҳужумларни амалга ошириши мумкин.

Тадқиқот натижаларига қаралса, исёнкорларнинг фақат чорак қисми “ғоясиздир”.

Марказнинг маслаҳатларига кўра, ИШИДга қарши ҳарбий амалиёт билан ғоявий курашни йўлга қўйиш керак.

Бу тадқиқот шунингдек, президент Асад қудратдан кетадиган бўлса, уруш мамлакатнинг бошқа минтақаларига ҳам тарқашини башорат қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ