"Оврўпога 2015 йилда 1 миллион муҳожир кирди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Оврўпога қуруқлик ва денгиз орқали келган муҳожирлар ва қочқинлар сони 1 миллиондан ошган, дейди Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ).

Бу ўтган йилгига қараганда тўрт марта кўпдир.

Муҳожирларнинг аксари денгизни кечиб ўтганлар. 800 мингдан ошиқ одам Туркиядан Грецияга кириб келган. Аксарият Сурия, Ироқ ва Афғонистондан келган қочқинлардир.

ХМТ жорий йилда 3695 одам чўкиб ўлгани ёки бедарак қолаётганини айтади.

"Амал қилиш керак"

Оврўпога муҳожирлар ва қочқинлар Оврўпо Иттифоқининг олти давлати - Греция, Болгария, Италия, Испания, Малта ва Кипр орқали кириб келганлар.

Ўрта ер денгизини кечиб ўтган қочқинларнинг ярми Сурия, 20 фоизи Афғонистон ва 7 фоизи Ироқдан, дейди ХМТ.

Ҳалок бўлганларнинг аксари - 2889 нафари Шимолий Африкадан Италияга кемаларда келаётган бўлишган, 700дан ошиғи эса Эгей денгизи орқали Туркиядан Грецияга ўтаётганларида чўкиб кетганлар.

Муҳожирларнинг фақат 3,5 фоизи Греция ёки Болгарияга Туркиядан қуруқлик орқали ўтганлар.

ХМТ расмий рўйхатлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ва ўзининг кузатувчиларидан олинган кўрсаткичларга таянади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

ХМТ бош директори Уилям Лейси Свинг муҳожирларнинг сонини аниқлаш кифоя эмаслигини айтади.

"Биз амал қилишимиз керак. Миграция ҳамма учун - ҳам муҳожирлар ва ҳам уларни қабул қилаётган мамлакатлар учун қонуний ва хавфсиз бўлиши керак", - дейди у.

ХМТ ва БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги чиқарган қўшма баёнотда "Оврўпо давлатлари ўртасида мувофиқлаштирилган чоралар шаклланаяпти", дейилади.

Аммо, баёнот айни дамда қабул қилиш нуқталари, яшаш жойлари, регистрация ва қочқинликка лойиқ одамларни аниқлаш усуллари яхшиланиши учун кўпроқ чоралар кўрилиши кераклигини таъкидлайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio