Афғон полицияси Толибоннинг Сангин қамалида қолаётир

Толибон ҳужумлари остида қолаётган афғон қўшинлари Ҳелманд вилоятидаги Сангин шаҳри полиция қароргоҳини сақлаб қолишга қийналишмоқда, дейди мамлакат расмийлари.

Шаҳарни ҳозирда ким бошқараётгани борасида қарама-қарши хабарлар олинмоқда.

Ҳелманд ҳокими ва полиция Толибоннинг шаҳарни бошқараётгани ҳақидаги даъволарини "мутлақ ёлғон" дея рад этишди.

Сангин полиция қароргоҳида қолаётган полициячилар ва аскарлар сешанба тонгда ҳам афтидан ўз мавқеларини сақлаб туришганди.

Шаҳар полиция қўмондони Муҳаммад Довуд Би-би-сига Толибон бу идорани қамал қилиб олгани, ҳамда ундаги озиқ-овқат ва ўқ-дори заҳиралари оз қолганини хабар қилди.

Сангин бир неча бор Толибон назоратига ўтиб қолган, жанглар эса афғон ва халқаро қўшинлар орасида кўп талафотларга сабаб бўлди.

Шарқда Толибоннинг Багром яқинида душанба куни амалга оширган ҳужуми олти АҚШ аскарини ўлдирган. Бу жорий йил Афғонистондаги хорижий кучларга қарши қилинган энг ҳалокатли ҳамлалардан бири бўлди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Душанба куни Кобулга учта ракета келиб тушган.

Мамлакатда афғон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун 12 минг нафарча НАТО аскарлари жойлаштирилган.

Британия Ҳелманд вилоятидаги Шорабак базасига кичик сонли британ ҳарбийлари маслаҳатчи сифатида сафарбар қилинганларини билдирди.

Би-би-си ишонишича, бу ҳарбийларнинг сони 10 атрофида.

Сангин бир вақтлар Афғонистондаги халқаро қўшинлар амалиётларининг маркази эди.

Агар шаҳарни эгалласа, Толибон шимолий Ҳелманд бўйлаб эркин ҳаракат қилиш имкониятини қўлга киритади ва афғон қўшинларининг Лашкар Гоҳга қадар заҳиралар йўлини тўсиб қўяди.

Сангин афюн ишлаб чиқариш саноатининг юраги бўлиб, унинг эгалласа, Толибоннинг гиёҳванд моддалар савдосидан даромади кескин ошиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio