Сангин назорати қўлдан кетмоқдами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Хабарларга кўра, Афғонистон ҳукумати бир неча кундан бери қақшатқич жанглар давом этаётган Ҳелманд вилояти Сангин шаҳарчаси марказидаги назоратини қўлдан берган.

Гувоҳларнинг Би-би-сига айтишларича, Толибон маҳаллий ҳукумати биноси ва полиция идорасини ишғол қилган.

Толиблар бутунбошли туманни эгаллагани ва байроқлари Сангин узра ҳилпираётганини даъво қилишган.

Аммо, Афғонистон Мудофаа вазирлиги жанглар давом этаётгани ва қўшимча кучлар жўнатилганини айтади.

Тумандан келаётган хабарларда маълум сондаги ҳукумат кучлари ҳамон курашаётгани, аммо марказга томон йўллар тўсилгани айтилади.

Туман ҳокими Ҳожи Сулаймон Шоҳнинг Би-би-сига айтишича, у ва яна хавфсизлик кучларининг яраланган 15 аскари билан Лашкаргоҳга ҳарбий ҳаво кучлари томонидан кўчирилган.

Айни пайтда Сангиндан етти чақирим узоқликдаги Афғон полицияси зобити Ашиқуллаҳга кўра, бутун шаҳар Толиблар назорати остига ўтган.

Унинг айтишича, бир неча юз хавфсизлик кучлари аскарлари ўз барракларида қуршаб олинган.

Ҳелманд стратегик нуқтаи назардан Толиблар учун жуда муҳим бир минтақа саналади.

Толиблар даромадларининг каттагина қисми бу вилоятда этиштириладиган кўкнори ҳосилига боғлиқ.

Покистонга яқинлиги билан ҳам ушбу вилоят алоҳида ҳарбий аҳамиятга моликдир.

Афғонистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Масум Станикзайга кўра, вазият “бошқарса бўладиган” ҳолатда, минтақага янги кучлар жўнатилган.

Аммо Би-би-си мухбири Воҳид Масудга кўра, минтақадаги энг юқори лавозимли мулозимни чиқариб олиш Толибларнинг қўли баланд келаётганидан дарак беради.

Аввалроқ эса Толибон мулозими шаҳар бутунлай уларнинг назорати остига ўтганини айтган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ