Ўз раҳбарининг бошини олган француз судгача яшамади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Францияда ўтган июнь ойида ўз раҳбарининг бошини танасидан жудо қилган ва газ станцияни портлатишга уринган террор гумондори Париж яқинидаги турмада ўлик топилган.

Расмийларга кўра, 35 ёшли Яссин Салҳи ўзини осиб ўлдирган.

Прокурорлар Салҳини Исломий жангари дея кўрганлар, аммо юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Салҳининг ўзи фақат раҳбаридан қасос олиш нияти бўлганини айтганди.

Салҳи ўз жонига қасд қилиш хавфи остида деб кўрилмагани учун бир кишилик камерада ушлаб турилган.

26 июнда у Лион шаҳри яқинидаги "Air Products" корхонасининг ёнувчи суюқликлар сақланадиган омборига ўз юк машинасини олиб бориб урган.

Кўп ўтмай портлаш юз берган. Бироздан кейин шу атрофда Салҳининг раҳбари жасади бошсиз топилган.

Унинг арабча ёзувлар битилган боши корхона панжарасига ўрнатилган ҳолда топилганди. Бошнинг ёнида арабча ёзувларга эга икки байроқ ҳам осилган бўлган.

Расмийларга кўра, Салҳи радикал Исломчиликда шубҳа қилиниб 2006 ва 2008 йиллар ўртасида кузатув остида бўлган.

Францияда туғилиб ўсган Салҳининг онаси марокашлик, ота эса жазоирлик мусулмонлардир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio