Қибрис раҳбарлари орол аҳлини бирга қутладилар

Иккига бўлинган Қибриснинг Турк ва Юнон раҳбарлари қўшма телетабрик билан оролда яшовчи инсонларни табриклаганлар.

Бу 1974 йилдан буён иккига бўлиб юборилган Қибрис турк ва юнон сиёсатчиларининг биргаликдаги илк чиқиши бўлган.

25 декабр куни дунё насронийларининг аксари Исо мавлудини байрам сифатида нишонлайдилар, икки раҳбар орол аҳолисини байрам билан қутлаганлар.

Ғарб Қибрис Президенти деб эътироф этадиган Никос Анастасиадес ўз табригида орол яшовчилари биргаликда тинчликда яшашга қодир бўладилар, дея умид билдирган.

Қибрис турклари раҳбари Мустафо Акинчи 2016 йил тинчлик битими қўлга киритилишига умид билдирган.

1974 йили Туркия ҳарбийлари дастагида Қибрис шимоли жанубдан ажратилган, Шимолий Қибрис Турк республикаси эълон қилинган.

Шимолий Қибрис Турк республикасини жаҳонда Туркиядан бошқа бирорта мамлакат расман тан олмаган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Қибрис шимолини 165 минг юнон тарк этган.

Жанубни эса 45 минг турк тарк этган.

Аммо икки тараф ўзларига тегишли рақамларни БМТ айтганидан юқори деб келади.

Оролни бирлаштириш мақсадида музокаралар бошланган.

Бу музокараларнинг энг сўнгги давраси етти ойдан зиёд вақтдан буён давом этиб келаяпти.

2016 йилнинг январ ойида Қибрис юнонлари ва туркларининг раҳбарлари уч марта учрашишга келишиб олганлари хабар қилинмоқда.

2004 йили БМТ оролни бирлаштириш режасини тақдим этган.

Бу режа туркларга маъқул бўлган.

Бироқ Қибрис юнонлари бу режани қабул қилишдан бош тортганлар.

Қибрис юнонлари шимолда қайтариб бериладиган кўчмас мулкка нисбатан ўз ҳуқуқлари чеклангани ўзларига маъқул бўлмаганини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ