"Британия мислсиз тошқинларга рўпара келди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Британия Бош вазири Девид Кэмерон кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари муносабати билан ҳукуматнинг фавқулодда йиғинини ўтказган.

Об-ҳаво мутахассислари ҳали декабр ойи бошидан Рождество ёки Исо мавлуди байрами кунлари кучли ёғингарчилик кутилаётганидан огоҳлантириб келишаётган, кўп жойларни сув босиши мумкинлиги айтилган эди.

Англия шимолига 24 декабрдан армия кучлари сафарбарлиги эълон қилинган, табиий офат ҳолати юз берса, зудлик билан ҳарбийлар қутқариш, табиий офат оқибатларини бартараф этишга шай турган эдилар.

Англия, Шотландия ва Уэлс бўйлаб сув тошқини юз бериши мумкин бўлган юзлаб жойлар кўрсатилди.

25-декабр оқшомидан айрим ҳудудларни сув босди.

10 минг атрофида уйлар электр қувватидан узилди.

20 дан ортиқ ҳудуд ҳаётга хавф соладиган даражадаги тошқин ҳудуди деб эълон қилинди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Полицияга кўра, 27 декабр куни Англия шимолидаги Йорк шаҳрида 3500 бинонинг аҳволи хавфли деб топилган.

Уйлари қулаши эҳтимоли бўлган 300 билан 400 атрофидаги одам эвакуация этилиши лозим, деган қарорга келган полиция.

Вазият билан танишиб фавқулодда мажлис ўтказишга мажбур бўлган Британия Бош вазири Девид Кэмерон сув тошқинларини "мислсиз" деб атаган, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга қўшимча ҳарбийларни юборишга ваъда берган.

Кўп жойларда вазият "ишониб бўлмас даражада жиддий" деб айтган Бош вазир Кэмерон.

"Дарёларнинг сатҳи плюс ёғингарчилик миқёси кўрилмаган оқибатга олиб келган, баъзи жойларни жуда жиддий сув босган. Биз инсонларга ёрдам бериш учун улар муҳтож бўлган ҳамма нарсани қиламиз", деб айтган Британия Бош вазири.

28 декабр куни Британия бош вазирининг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларни бориб кўриши хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio