Муҳожирлар Туркия қирғоқларида чўкиб кетишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Грецияга ўтиб олишга уринган қочқинларнинг 17 жасади Туркия қирғоқларидан топилди.

Уларнинг кемаси Лесбос оролига йўл олганда чўкиб кетгани ишонилади.

Жасадларнинг бир нечаси болаларники бўлиб, улар бир-биридан 50 чақиримча масофада жойлашган Айвалик ва Дикилли шаҳарлари қирғоқларида топилган.

Ўтган йилнинг ўзида бир миллиондан ортиқ муҳожирлар Ўрта ер денгизини кечиб Оврўпога ўтганлар.

БМТга кўра, 3771 одам бедарак йўқолган дея қайд қилинган.

Сешанба тонгида Эгей денгизида тўлқинлар жуда баланд бўлган, расмийларга кўра, Лесбосга етиб олишга уринган муҳожирлар резина кемалар бўлишган.

Доған хабар агентлиги ёзишича, қутқарувчилар Айваликда саккиз кишини денгиздан тирик чиқариб олишга муваффақ бўлганлар.

Маҳаллий аҳоли Айвалик ёнида чўккан кема тошларга урилиб кетганини айтишмоқда. "Одамлар тошлардан йироқроққа сузишга ҳаракат қилишганда чўкиб кетишди, шекилли", - деди бир маҳаллий киши.

Хавфсизлик кучлари сувдан жасадларни олиб чиқишган, пляжда эса ҳали ҳам эгнида қутқарув камзулчаси бўлган жасадлар, хусусан ёш болалар ётгани кўринади.

Уларнинг миллати ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, маҳаллий ҳоким Намик Кемал Назли Ҳуррият газетасига улар Сурия, Ироқ ва Жазоирдан келган муҳожирлар эканини айтган.

Қиш об-ҳавосига қарамай, грек оролларига кундалик равишда кемалар келиши давом этаяпти. Лесбос Туркиядан келаётган муҳожирлар учун энг асосий манзилдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio