'Алкоголнинг ҳар қанча миқдори зарарли'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Янги тадқиқот натижалари меъёрдан ошмаган ичкилик саломатликка зиён етказмайди деган қарашни инкор қилади.

Буюк Британиядаги соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларига кўра, алкоголнинг ҳар қандай миқдори соғлиқ учун зарарли ва саратонга чалиниш хавфини кучайтиради.

Энди ичувчиларга ҳафтада 3,5 литр пиво ёки 7 қадаҳ шароб истеъмол қилиш мумкинлиги айтилмоқда. Янги кўрсатмаларга кўра, ичиш кунлари орасидаги танаффус уч ё-да, ундан кўпроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладор аёллар эса, алкоголдан мутлақо узоқ туришлари керак.

Ичкиликка муккаси билан берилиш нохуш ҳодисалар ва тан жароҳати олиш хавфини ҳам кучайтиради.

Шакарнинг ози, маст қилувчи ичимликнинг йўғи яхшими?

Англия, Увелс ва Шимолий Ирландияда алкогол меъёри бўйича кўрсатмалар 1995 йилда чиқарилганди. Ўшандан кейин икки бор - 2007 ва 2009 йиллар ҳомиладорлар ва ёшлар учун маслаҳатлар билан янгиланганди.

Янги тадқиқот айни кўрсатмаларни қайтадан кўриб чиқилганини англатади.

Ҳукумат тақдим қилган эски тартибда эркакларга кунлик алкогол меъёри 30-40 миллилитр, аёлларга эса, 20-30 миллилитр дея белгиланганди. Энди эса, кунда эмас, ҳафтада истеъмол қилиш мумкин спиртли ичимлик миқдори ҳақида гапирилмоқда. Бу билан ҳар куни алкогол ичиш тўғри эмаслиги англашилади.

Ҳомиладорлар спиртли ичимликдан узоқ бўлишлари кераклиги ҳақидаги янги маслаҳат бошқа изоҳга ўрин қолдирмайди.

Олдин эса, Увелс, Шимолий Ирландия ва Англиядаги фарзанд кутаётган аёлларга ичмаслик, аммо ичилган тақдирда меъёридан ошмаслик айтилганди.

Янги кўрсатамаларда одамлар баъзи кунлар ўзларини алкоголдан тийишлари шартлиги ва ичадиган кунлари муккасидан кетмаслик кераклиги очиқ-ойдин уқтирилади.

1995 йилги кўрсатмаларда ичкилик меъёри бу қадар кескин қўйилмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption 'Ҳомиладор аёллар эса, алкоголдан мутлақо узоқ туришлари керак'

'Онгли қарор'

Англия Бош шифокори Салли Дэвис: "Ҳар қандай миқдордаги алкогол истеъмоли инсон саломатлигини хатарга қўяди. Аммо, агар эркаклар ва аёллар ҳафталик меъёрни 140 миллилитрда ушлашса, саратон ва жигар каби касалликларига чалиниш хавфи пасаяди", дейди.

Унинг айтишича, янги кўрсатмалардан мақсад оммага спиртли ичимлик истеъмоли борасидаги энг сўнгги илмий маълумотларни етказишдир.

Алкогол ва Саломатлик уюшмаси раҳбари Иен Гилморнинг айтишича, янги маслаҳатларга эҳтиёж катта эди.

"Одамлар алкогол ичиш билан боғлиқ хатарларни билишга ҳақлилар", дейди у.

"Фақат аниқ ва шаффоф ахборот билан одамлар қанча ичкилик ичиш борасида онгли қарор беришлари мумкин".

Айни пайтда Алкогол маҳсулотлари бозорини кузатувчи Портман Гуруҳи воизига кўра, янги кўрсатамалар билан Британия бошқа Оврўпо давлатларига қараганда камроқ ичишни маслаҳат бермоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ