"Трамп муслимадан кечирим сўрасин!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш АҚШ президентлигига республикачи номзод Доналд Трампдан муслима аёлдан кечирим сўрашни талаб қилиб чиқди.

Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш(Council on American-Islamic Relations) баёнотида айтилишича, Доналд Трампнинг сайловолди йиғилишидан ўз норозилигини изҳор этишни истаган мусулмон аёлнинг чиқариб юборилиши "Америка мусулмонларига қўрқитадиган мужда" йўллайди.

Жаҳон оммавий ахборот воситаларида ва Интернет ижтимоий тармоқларида рўмол ўраган муслиманинг президентликка номзоднинг сайловолди учрашувидан чиқариб юборилгани акс этган видео кенг тарқалди ва кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳодиса Шимолий Каролинанинг Рок Хилл шаҳрида юз берган.

56 ёшли учоқда борт кузатувчиси бўлиб ишлайдиган Роуз Ҳамид Доналд Трампнинг мусулмонларга қарши чиқишларига норозилигини билдириш мақсадида сайловолди йиғилишга келган.

Доналд Трамп сўзга чиққан пайтда Роуз Ҳамид тикка турган.

У кийиб олган футболкада "Салом. Мен тинчлик билан келдим" деган ёзув ёзилган бўлган.

Роуз Ҳамид ўтирган жойидан тик турган пайтда оломон "Трамп! Трамп!" дея бақиришни бошлаган.

Хабар қилинишича, бу ҳақда оломонга кўрсатма берилган, агар кимдир Доналд Трампнинг маърузасига халақит қилмоқчи бўлаётганини кўрсалар, "Трамп! Трамп!" деб бақиришлари лозимлиги айтилган.

Қўриқчи Роуз Ҳамиддан залдан чиқиб кетишни талаб қилган.

Муслимани залдан чиқариб кетаётган пайтида Трамп дастакловчилари унга қарши гаплар гапириб, қилиқлар қилишганини телекамералар тасвирларида кўриш мумкин.

Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш баёнотида айтилишича, Доналд Трамп Роуз Ҳамиддан кечирим сўрашдан ташқари америкалик мусулмонлар ватандошлар ва миллий сиёсий жараённинг иштирокчилари сифатида олқишланадилар, деган баёнот бериши ҳам керак.

2015 йил декабрида Доналд Трамп мусулмонларни АҚШга буткулкиритмасликкачақириб чиқди.

Унинг ушбу баёноти бутун дунёда кескин танқидларга сабаб бўлди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ