Сурия: ИШИД Дейр ал-Зурдан 400 одамни ўғирлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Сурияда ИШИД жангарилари Дейр ал-Зур шаҳрига ҳужум қилиб, камида 400 кишини ўғирлаб кетишгани айтилади.

Лондонда жойлашган Сурия мухолиф гуруҳи тарқатган бу хабарни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Гуруҳга кўра, ҳужумда камида 135 одам ўлдирилган.

Талафотларнинг 85 нафари оддий одамлар экани, қолган 50 нафари эса ҳукумат томонида жанг қилаётган жангчилар экани айтилади.

Сурия давлат матбуотига кўра, талафотлар сони ундан ҳам кўпроқ - 300 атрофидадир.

ИШИД ҳужумни суиқасд ҳужумчилари билан бошлаган ва отишмалар билан давом эттирган.

Сурия армияси ҳаводан зарбалар ва оғир қуроллар билан жавоб қайтарган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Россия ҳаво кучлари шаҳарда қамалиб қолган оддий аҳолига озиқ-овқат ва дори-дармонлар ташлаган, яқин атрофда эса ҳаводан бомбалар ёғдирган.

Сурияда беш йилдирки давом этаётган фуқаролар урушида Дейр ал-Зур қамал остида қолиб келаётганди.

БМТ шаҳарда "кескин ёмонлашаётган" вазият ҳақида огоҳлантирди.

Оддий одамлар Балиғия мавзесидан ўғирланиб, ИШИДнинг пойтахти саналмиш Раққа томон олиб кетилганлар.

Қўлга тушганларнинг барчаси сунний мусулмонлардир.

ИШИДнинг ўзи ҳам сунний мусулмон гуруҳ бўлиб, ўз назорати остидаги ерларда шиа мусулмонлар ва номусулмон аҳолига зуғум қилади.

Давлат матбуотига кўра, шанба кунги бу ҳужумда баъзи одамларнинг боши танасидан жудо қилинган.

Аввалроқ бу шаҳарда бир неча одамлар очдан ўлгани хабар қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio