'Мусулмон аёллар инглизча ўргансин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Британия Бош вазири Девид Камерун 20 миллион фунт стерлинг билан мамлакатдаги мусулмон аёлларга инглиз тили ўргатиш экстремизмга қарши курашда кўмак бериши ҳақида гапирган.

Айни пайтда экстремизм билан инглиз тилини яхши билмаслик ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланмаган. Аммо, Камерун жаноблари фикрича, тил дарслари жамоаларнинг экстремизм васвасадан асрашга хизмат қилади.

Баъзи мусулмонлар Бош вазир икки масалани нотўғри бир шаклда бир-бири билан қориштираётганини айтишган.

Девид Камерунга кўра, инглиз тилини яхши ўрганмаслик турмуш қурганлик учун олинадиган визаларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Ҳукуматга кўра, Англияда яшовчи 22% мусулмон аёл инглизчада ё яхши гапирмайди ё-да, умуман бу тилни билмайди. Ҳукумат айни мана шу омил уларнинг якканиш бўлиб қолишларига етаклаётганини даъво қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бош вазир Камерун жамиятдан ажралиб яшаш хотин-қизларни суннат қилиш, мажбурий турмушга узатишдек муаммолар яшаб қолишига етаклаши ва мавжуд ҳолат ИШИД каби гуруҳлар учун осон ўлжага айланишга ҳам хизмат қилишини ҳам айтади.

Шунингдек, жаноб Камерун Британиядаги диний кенгашлар, жумладан, Шариат маҳкамалари роли ҳам қайта кўриб чиқилишини билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio