Молдовада аксилҳукумат намойиши

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Молдованлар ҳукумат истеъфосини талаб қилишмоқда.

Кишинёвдаги намойишлар ҳали 2014 йили бошланган норозиликларнинг узвий давомидир.

Ўшанда мамлакат банкларидан бир миллиард доллар маблағнинг йўқолиб қолгани кўплаб молдованларни ғазабга солганди.

Ҳозир эса кутилмаган воқеа рўй бериб, мамлакатдаги ҳам ғарбпараст, ҳам россияпараст кучлар бирлашиб, ҳукумат истеъфосини талаб қилишмоқда.

Намойишчиларга кўра, ҳукумат коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботиб кетган.

Ҳукумат юқори поғоналаридаги элитани эса қудратли, пулдор корчалонларга алоқадорликда айблашмоқда.

Шу пайтгача кўп жиҳатдан ўзаро келиша олмаган бу икки гуруҳ энди бирлашиб, Миллий Қутқарув Қўмитаси ҳам тузишмоқчи.

Кишинёв марказий майдони эса юзлаб намойишчилар билан тўлган.

Молдова - собиқ Совет мамлакатлари орасида энг қашшоқларидан.

Бу кичик ва камбағал мамлакатдаги нафақа ҳамда маошлар на озиқ-овқат, на кийим-кеча ё на коммунал тўловларга етади.

Бунинг устига, ҳатто пойтахт Кишинёв ҳам газ, электр ва сув таъминотида узлуксиз узилишлардан қийналиб келади.

Шундай шароитда мамлакат банкларидан 1 миллиард долларнинг ғойиб бўлиши Молдовада кўплаб инсонларни ғазабга солмоқда.

Намойишчилар ҳали ўтган чоршанба куни қудратга келган ҳукумат ва Бош вазир Павел Филипни корчалонлар билан апоқ-чапоқликда айблаб, уларнинг истеъфосини исташмоқда.

Бироқ ҳукуматпараст молдованлар ҳам айни намойишларга қарши тадбирлар бошлашмоқчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ