Людмила Путина 'қайта турмушга чиқди'

Image caption Владимир Путин ва Людмила Путина 2013 йилда расман ажрашишган

Россия оммавий ахборот воситаладарида пайдо бўлган хабарга кўра, Россия президентининг собиқ рафиқаси Людмила Путина афтидан, қайта турмушга чиққан ва фамилиясини ўзгартирган.

Мухолифатчи Алексей Навальныйнинг Коррупцияга қарши кураш жамғармаси эълон қилган ҳужжатлардан англашилишича, Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси ҳозирда бошқа фамилия остида яшамоқда.

Жамғармага кўра, Путинлар оиласи 1995 йилда Санкт-Петербургда олган уйга эгалик ҳақидаги давлат реестридан кўчирма шунга далолат қилмоқда.

Россия матбуотининг маълумотларига кўра, Людмила Путинанинг янги турмуш ўртоғи ўзидан анча кичик-37 ёшли коммуникация соҳасида ишловчи шахс.

Людмила Путина бир неча йилдан буён кўринмай кетган эди.

Унинг Путин билан бирга тушган энг охирги суратларидан бири 2013 йилга оид.

Улар 2013 йилда расман ажрашишган, ўзининг охирги матбуот анжуманларидан бирида жаноб Путин уйланиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераркан, "аввал собиқ рафиқамни турмушга узатишим керак" деб айтган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio