ЖССТ: Зика бўйича фавқулодда йиғилиш

Зика вируси тарқалаётгани муносабати билан Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти(ЖССТ) фавқулодда мажлис чақирган.

Фавқулодда йиғилишда бу хасталик инсониятга солаётган таҳдид миқёси баҳоланиши лозим, шундан сўнг вирус тарқалиши олдини олиш йўлида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилиши талаб қилинади.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг Бош директори Маргарет Чан сўзларига кўра, Зика кам хавф туғдирадиган касалликдан Лотин Америкаси ва қитъага яқин минтақалар аҳолиси саломатлиги учун жиддий таҳдид юзага келтирадиган хасталикка айланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty

Чан хоним Зика вируси хавфи даражасини ўта юқори деб баҳолаган.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, вирус Жанубий, Марказий ва Шимолий Америкада 3 миллиондан 4 миллионгача инсонга юқиши мумкин.

Бразилияда Зика вирусини юқтирган оналардан 4 мингдан ортиқ мияси кичик чақалоқлар дунёга келган.

Бразилияда илк бор вирус 2015 йил майида аниқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда бу мамлакатда Зика вирусини қарийб 1,4 миллион инсон юқтирган.

Аллақачон минтақадаги 20 мамлакатда бу хасталик тарқалиб улгурган.

Асосан чивинлардан юқадиган вирус Ернинг Ғарбий ярим шарида катта тезлик билан тарқалмоқда, айрим мутахассислар бу вазиятни пандемиянинг бошланиши деб ҳам атамоқдалар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Зика вируси ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ҳомиладор аёлга таҳдид пайдо қилади.

Зика вирусини юқтирган бўлажак онанинг ҳомиласида микроцефалияни келтириб чиқариши мумкин.

Микроцефалия эса чақалоқнинг мияси ва боши кичрайишига олиб келади.

ЖССТ раҳбари Маргарет Чан сўзларига кўра, Зика вируси билан туғилишидан неврологик хасталик билан туғилган чақалоқлар хасталиги ўртасида боғлиқлик ҳам бўлиши мумкин.

Хусусан, қисқа фалажга сабаб бўладиган Гийена-Барре синдроми ҳам Зика вируси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ