Неймар Барселонада фирибгарлик бўйича маҳкамага келди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Душанба куни Мадрид маҳкамасига Неймар отаси билан бирга келган.

Бразилиялик машҳур футболчи Неймар Испания маҳкамасида ўзининг Барселонага ўтказилишида коррупция ва товламачиликка йўл қўйилгани борасидаги айбловлар юзасидан кўрсатма берган.

Клубнинг ҳозирги ва собиқ президенти ҳам душанба куни Мадрид маҳкамасига келганлар.

Барселона клубининг билдиришича, 2013 йил Неймар учун 57 млн евро(43 млн фунт стерлинг) тўланган, унинг ота-онаси 40 млн евро, Бразилиянинг Сантос клуби эса 17 млн евро олган.

Бироқ текширувчилар айтишича, келишув баҳоси қарийб 83 млн евро бўлган ва Барселона маблағнинг бир қисмини яширган.

Жиноий иш спортчининг 40 фоиз спорт ҳақларига эгалик қилган Бразилиянинг DIS ҳиссадорлик фонди томонидан қўзғатилган. DIS 40 фоиз, яъни 17 млн евро олганини, ҳиссалари эса бундан кўп бўлишини таъкидламоқда.

Душанба куни Мадрид маҳкамасида кўрсатма берган Барселона Футбол клуби Президенти Josep Maria Bartomeu ва клубнинг собиқ президенти Sandro Rosell товламачилик айбловларини рад қилишган ва ўзлари тўғри йўл тутганларини айтишган. "Биз ўтган йил қайтарган гапимизда қатъиймиз. "Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз ва адолат ғалаба қилишига ишонамиз", деб қайд этилган клуб эълон қилган мурожаатда.

Барселона клуби раҳбарлари шунингдек яна бошқа ҳолат- Испания солиқ бошқармасининг ҳисоби бўйича 13 млн еврони яширганликда айбланмоқдалар. Улар бу айбловни ҳам рад қилишган.

Бундан олдин Неймарнинг отаси ўғли Барселона билан янги шартномани ўзини Испанияда тўлиқ хавфсиз сезсагина имзолашини билдирганди.

Маҳкамадаги айбловлар тасдиқланса, Неймарни Барселонага ўтқазишга масъул Bartomeu ва Rosell қамоқ жазоларига, клуб эса катта жаримага тортилиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon