Туркия россиялик журналистлар учун виза жорий қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Бундан олдин Россия Туркия фуқароларига виза тартибини жорий этганди.

Россиялик журналистлар Туркияга иш сафари қиладиган бўлсалар, махсус виза олишлари керак бўлади.

15 февралдан бошлаб Туркиянинг Россия журналистлари учун виза тартиби кучга киради.

Бу ҳақда Туркиянинг Москвадаги элчихонаси билдирган Би-би-сига.

Россияга иш юзасидан борган туркиялик журналистлар учун ҳам виза тартиби амалда экани айтилган.

Қисқа муддатли хизмат сафарлари билан Туркияга борадиган журналистлар камида олти ойлик виза олишлари лозим.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Россия учоғи уриб туширилиши ортидан Москва ва Анқара муносабатлари совуқлашган.

Бундан олдин Россия Туркия фуқароларига виза тартибини жорий этганди.

Бу қарор 2015 йил 24 ноябрда Туркия қирувчи учоқлари Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгандан кейин Москва томонидан киритилди.

Туркия томони ўз амалини Россия учоғи мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб киргани билан изоҳлаган. Россия бу иддаони рад қилиб келади.

"Агар Туркиянинг суверен ҳуқуқларини бузишни давом эттирадиган бўлса, Россия учун оқибатлари ёмон бўлади. Бундай масъулиятсиз қадамлар Россия Федерациясининг фойдасига ҳам, Россиянинг НАТО билан муносабатларига ҳам, минтақа ва бутун дунёдаги тинчлик фойдасига ҳам хизмат қилмайди", деб айтган олдинроқ Президент Эрдўғон Истанбулда журналистларга.

Бу воқеа ортидан Россия Туркияга қарши қатор санкциялар киритган. Жумладан, Туркия озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш ҳамда Туркияга саёҳат чипталари сотиш тақиқланди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio