Лондонда Сурияга ёрдам масаласи кўрилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Суриялик қочқин болалар

Жаҳон раҳбарлари Лондонда Сурияга ёрдам масаласини муҳокама этиш учун йиғилишмоқда.

Анжуман мақсади Сурия урушидан жабр кўрганлар учун 9 миллиард доллар ёрдам маблағини тўплашдир.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва Олмония канслери Ангела Меркел қаторида 70 нафар дунё давлатлари раҳбарлари айни анжуманда иштирок этишлари кутилмоқда.

Йиғилажак маблағларнинг каттагина қисми суриялик қочқинлар учун таълим ва иш ўринлари яратишга сарфланиши назарда тутилган.

Анжуман бошланишидан бир неча соат аввал Сурия режими ва мухолифати ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган.

БМТ ҳомийлигида Женевада кечаётган айни музокаралар икки кун аввал бошланганди.

БМТнинг махсус вакили Стаффан де Мистурага кўра, музокаралар тамомила барбод бўлмаган эса-да, ижобий ўзгариш ҳам рўй бермаган.

Британия Бош вазири 2020 йилга қадар қарийб 2 миллиард доллар ёрдам ваъдасини бериши кутилмоқда.

Сурияда беш йил аввал бошланиб кетган уруш оқибатида 250 мингдан ортиқроқ инсон қурбон бўлган.

11 миллион киши ўз уйларини ташлаб чиқишган.

Башар ал Ассад режими қўшинлари ва мухолифат кучлари қақшатқич жангларни давом эттиришмоқда.

Ўртага ИШИД каби жангари гуруҳ ҳам қўшилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ