'Сурия аҳолисининг 11 фоизи ўлди ёки яраланди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption 4 миллиондан зиёд сурияликлар ватанларини ташлаб чиқишган

Британияда чоп этиладиган Guardian рўзномаси Сурия Сиёсий тадқиқотлар марказининг ҳисоботини чоп этган.

Ҳисоботда айтилишича, Суриядаги урушда мамлакат аҳолисининг 11,5 фоизи ўлган ё-да яраланган.

Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рақамларидан икки баробар кўпдир.

ССТМ га кўра, Сурия урушида ҳозирга қадар 470 минг инсон қурбон бўлган, қарийб 2 миллион (1.88) инсон яраланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Қарийб 2 миллион инсон яраланган

БМТ 18 ой аввал Сурияда қурбонларга доир статистик маълумотлар тўплашни тўхтатган.

Ташкилот берган энг сўнгги рақам 250 минг киши эди.

Вайронагарчилик

Ҳисоботга кўра, уруш Суриянинг миллий соғлиқни сақлаш тизими ва бутун инфратузилмасини вайрон қилган.

Мамлакатда ўртача умр нисбати 2011 йилда 70 ёшни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб 55,4 га тушган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Мамлакат бутунлай вайрон бўлган

Сурия урушдан жаъми 255 миллиард долларлик моддий зиён кўрган.

Қарийб 14 миллион сурияликлар даромад манбаъларидан маҳрум бўлишган.

6 миллиондан ортиқ одам мамлакат ичкарисида кўч этаркан, 4 миллиондан зиёд сурияликлар ватанларини ташлаб чиқишган.

Guardian га кўра, Сурия Сиёсий тадқиқотлар маркази яқин-яқингача Дамашқда жойлашганди.

Нашрнинг ёзишича, ҳисобот бутун Сурия бўйлаб олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланган.

Guardian ҳисобот Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари бўлган Россия ва Эронни танқид қилмаганига эътибор қаратган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon