Бангкокдаги эҳромни ким портлатган?

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Икки уйғур ўзларига қўйилган айбларни рад этишган

Бангкокдаги эҳромни портлатиш иши бўйича икки хитойлик уйғур ўзларига қўйилган айбларни рад этишган.

Бу икковлоннинг маҳкамада илк бор кўриниш беришидир.

Ўтган йил августда Эраван эҳромидаги портлаш 20 кишининг ёстиғини қуритганди.

Юсуф Мирали ва Адам Карадаг ( Билол Муҳаммад номи билан ҳам танилган) қотилликда ва портловчи моддаларни сақлашда айбланмоқда.

Айни портлашга доир масъулиятни бирор бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Полицияга кўра, Хитойнинг Уйғуристонидан бўлган бу икки шахс аввалига эҳромга ҳужум уюштиришганини тан олишган.

Карадаг портловчи ускунани сумкага солиб, Ҳиндулар эҳромига жойлаштирганликда айбланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ўтган йил августда Эраван эҳромидаги портлаш 20 кишининг ёстиғини қуритганди.

Аммо унинг ҳимоячисига кўра, Адам Карадаг қийноқлар остида ўзига қўйилаётган айбларга иқрор бўлган.

Унинг ягона айби мамлакатга ноқонуний кирганидир.

Юсуф Мирали ҳам маҳкама биносига кириб келар экан, ўзининг олти ойдан бери қамоқда қолаётган “бегуноҳ мусулмон” эканини айтган.

Икковлон маҳкамага занжирбанд ва оёқяланг ҳолатда олиб келинган.

AFP хабар агентлигига кўра, полиция мулозими айбланувчилар ўз иқрорномаларини қайтариб олишлари мумкинлигини айтган,“аммо бизда уларни маҳкамага тортиш учун гувоҳлар ва аниқ далиллар бор”.

Таиланд ҳарбий ҳукумати эса одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар ўзларига қарши амалиётлар учун ғазабланиб, портлашни уюштиришган деб ҳисоблайди.

Аммо аксарият кузатувчиларга кўра, бу ҳужумлар ортида Тайланд ҳукумати томонидан юздан ортиқ уйғурларни Хитойга топширилганидан норози кучлар турган бўлиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ