'Толиблар ёзга бориб кучайиши мумкин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Яқинда Афғонистон ҳукумати билан толиблар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар март ойининг илк ҳафталарида Исломободда ўтказилиши эълон қилинди.

Бу ўтган йил ёз ойларида шу каби тўғридан-тўғри, яна ҳам Покистонда ўтказилган аммо натижасиз узилиб қолган музокарлардан сўнг янги давра учрашувлар бўлади.

Бу янги давра музокаралар бўйича анжуманлар ўтаётган вақтда ҳам қиш ойлари бўлса ҳамки, толибларнинг ҳужумлари тўхтагани йўқ.

Шундай экан, бу галги музокарлар самарали бўлиши учун нима қилиш кераклиги борасида таҳлилчи Аҳмад Рашид фикрлари.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Музокарлар муддати ва йўлларини белгилаш учун ўтказилган анжуманда афғонлар ва бошқа давлатлар вакиллари шуни таъкидладиларки, муваффақият оташкесим ва тинчлик битими тафсилотларидан иборат бўлади. Лекин бу муваффақиятга етишда Покистоннинг Толибларга ён босишга боришлари учун ўтказган босими муҳим рол ўйнади. Толибларнинг раҳбарлари ва уларнинг оилалари 2001 йилдан бери Пешовар ва Кветтада яшаб келадилар.

Толибларга босим ўтказмасликнинг хавфи аён ва Покистоннинг ўзи учун ҳам хавф туғдиради. Ҳозирда Афғонистон Толиблар билангина эмас, уларга кўмак бериб турган Ал- Қоида, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Покистонда жойлашган Лашкари Тоиба сингариларга қарши ҳам кўп жабҳали курашни олиб бормоқда.

Ўтган ой охирида Афғонистондаги Америка кучлари раҳбари этиб тайинланган Жон Николсон мамлакатдаги ҳавфсизлик вазияти ёмонлашиб бораётгани ҳақидаги фикрларга қўшилишини айтганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Лекин Америка ва НАТО расмийлари Толиблар қурол-яроғларни ҳануз Покистондан олаётганликларида ҳам ҳамфикрлар. Албатта бу таъминот Исломобод томонидан тўғридан-тўғри берилаётгани йўқ. Толиблар қурол яроғларни ё маҳаллий бозорда сотиб олмоқдалар ёда Форс кўрфази давлатларидан сотиб олиб, Покистон орқали ташиб келмоқдалар. Покистон эса бу трафикнинг йўлини тўсиш ёки бу каби юклар учун чегарларни ёпиш йўлида деярли ҳеч нарса қилмаяпти.

Покистон қуролли кучлари раҳбари генерал Раҳил Шариф терроризмга қарши ҳар жабҳада кураш олиб боришни ваъда берган. У Покистон жануби ва шимолидаги баъзи жангари гуруҳларга қарши курашда муваффақиятларга ҳам эришмоқда.

Узоқ муддат нуқтаи назаридан Покистон рамсийлари ҳар қандай терроризм манбаини тугатиш ваъдасига содиқлар. Лекин ҳозирги вазият нуқтаи назаридан Афғон Толибларига қарши ва Панжоб вилоятидан туриб Ҳиндистонни нишонга олаётган гупруҳларга қарши амалиётларда сусткашлик бор.

шу вақтгача Покистондаги Толибларга қарши афғон чегарасига яқин ерлардаги амалиётлар муваффақиятли бўлди. Карачидаги жинояткор гуруҳларга қарши амалиётлар ҳам иш берди. Шу ҳафта бошларида генерал Шариф Афғонистон билан чегара ҳудудида энг мураккаб жуғрофий ер ҳисобланган Шимолий Вазиристонда покистонлик толибларни йўқотиш учун ниҳоий амалиётларни бошлаш учун буйруқ берди. Бу ҳудудда Покистон ҳарбийлари Толибларга қарши 2 йилдан бери курашиб келмоқда.

Лекин Афғон Толибларига қарши курашда бу каби қатъийликни кўрмайсиз. Ҳозирда уларга ё Кобул билан муросага боринг ёда Покистонн тарк этинг, деб айтилиши керак.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Айни вақтда кўплаб покистонлик толиблар ҳукумат кучларидан қочиб, Афғонистонга ўтиб олганлар ва ҳозирда афғон толиблари ҳимоясида шарқий Афғонистонда яшаб келмоқдалар. Улар мутассил раившда Покистонга ўтиб келиб, ҳужумларни уюштирмоқдалар. Покистонлик толибларнинг афғонистон ҳудудларида яширинишга имкон берилиши Покистон манффатларига зиддир, лекин буни ҳали покистон ҳарбийлари тушиуниб етмаганлар.

Покистон Афғон толибларига Кобул билан самарали ва жиддий музокаралар ўтказиш йўлида зудлик билан босим ўтказмас экан, Афғонистонда тобора ёмонлаши бораётган хавфсизлик вазияти Покистонга ҳам албатта таъср ўтказади.

Толиблар ҳозирда тарёк етиштириш маркази ҳисобланган Ҳелманд вилоятини босиб олиш арафасидалар. Улар Ўзбекистон ва Тожикистондан электр олиб келувчи Бағлон вилоятидаги ускуналарни портлатиб, Кобулни деярли бир ой электр энергиясиз қолдирдилар.

Афғон зобитлари ва аскарлар орасида руҳий тушкунлик кузатилади.

Покистон билан чегарадаги уч вилоятда эса Толиблар ДОИШга қарши ҳам курашмоқдалар. Фақатгина ўтган ой охирида Афғонистондаги Америка кучларига ДОИШ жангариларига қарши амалиётлар ўктазиш рухсати берилди. Бу америкаликларнинг Афғонистондаги вазиятга не қадар бефарқлик билан қараётгани белгисидир.

Бир қарашда эфротий гуруҳлар бир-бирлари билан курашаётганлари ижобий ҳолат бўлиб кўриниши мумкин, лекин бу курашда оддий аҳоли ҳалок бўлмоқда. Ва бошқа томондан жанглар чегара оша Покистонга ҳам ёйилиши мумкин. Чунки у ерда ҳам ДОИШ ўзига қароргоҳ яратиш илинжида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Кўплаб покистонликлар генерал Шариф терроризмга қарши курашда қатъий эканлигига ишонишни истайдилар. Афғон ҳукумати эса Покистон ҳукумати ўз тупроғидаги Афғон толибларига босим ўтказаётганини кўришни хоҳлайди.

Бир неча кундан кейин бошланиши кутилаётган музокараларнинг муҳим томони шуки, уларда натижага эришилмаса, олдинда ёз ойларида толибларнинг улкан ҳужумларига гувоҳ бўламиз. Бу зўравонликлар чегара ошиб Покистонга ҳам ўтиш хавфи бор.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ