Москвада бола боши билан аёл ҳибсга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RenTV

Москва полицияси энагалик қилган болани бошини танасидан жудо қилган аёлни ҳибсга олган.

38 ёшли қора либосга бурканган аёлнинг марказий осиёлик экани хабар қилинмоқда.

Бундан олдин ўт қўйилган квартиралардан бирида уч ёки тўрт ёшдаги қизнинг бошсиз танаси топилган эди.

Полиция энага бола бошини танасидан жудо қилиб, сўнг хонадонга ўт қўйган, деб кўрмоқда.

Москва расмийлари метронинг "Октябрское поле" бекати кузатув камераларидан фотосуратни эълон қилганлар.

Унда қора ҳижобдаги аёлнинг боланинг бошини қўлида ушлаб тургани акс этган.

Полиция аёлни ҳибсга олган.

Бундан олдин аёл ёнида портловчи модда бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Метро бекати ёпилган.

Портловчи модда топилмаган.

Аёлнинг руҳий соғ ёки соғ эмаслиги текширилмоқда.

"Дастлабки ахборотга кўра, боланинг энагаси, Марказий Осиё давлатларидан бирининг 1977 йилда туғилган фуқароси боланинг ота-онаси ва оиланинг каттароқ фарзанди чиқиб кетишини кутиб турган. Ҳозирча номаълум сабабга кўра, гўдакни ўлдирган, квартирага ўт қўйган ва ҳодиса жойини тарк этган", дейилади Москва шаҳри Тергов қўмитаси тарқатган баёнотда.

Интернет ижтимоий тармоқларида аёлнинг ўзбекистонлик экани ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon