ИШИДнинг “кимёвий қуроллар” мутахассиси қўлга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption ИШИДнинг кимёвий қуроллар бўйича мутахассиси Ироқда АҚШ махсус кучлари томонидан қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда

ИШИДнинг кимёвий қуроллар бўйича мутахассиси Ироқда АҚШ махсус кучлари томонидан қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда.

Қўлга олинган шахс Саддам Ҳусайн режимида кимёвий ва биологик қуроллар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.

Бу ҳақда Ироқ ва Қўшма Штатлардаги манбалар матбуотга маълум қилишган.

Сулаймон Дауд ал Афари хабарларга кўра, ўтган ой қўлга олинган.

Би-би-сига йўлланган баёнотида Пентагон бу шахсни қўлга олганини тасдиқламаган.

Аммо Америка Мудофаа вазирлиги сўзчисига кўра, АҚШ махсус кучлари ИШИДга қарши тажовузкор стратегия билан амалиётларни бошлаб юборган.

Сулаймон Дауд ал Афари New York Times га кўра, ИШИД қандай қилиб хантал газини снарядларга жойлаштиргани ҳақида терговчиларга айтиб берган.

Ўтган ой Кимёвий Қуролларни Тақиқлаш ташкилоти Курд жангариларга қарши ИШИД хантал газидан фойдаланганини даъво қилганди.

Агар ўтган йил рўй бергани ишонилаётган бу ҳужумлар тасдиқланса, унда Саддам Ҳусайн ағдарилганидан бу биринчи бор кимёвий қурол ишлатилиши бўлади.

Афари Саддам Ҳусайннинг Ҳарбий саноатлашув идорасида ишлагани айтилади.

Саддам Ҳусайн 1980 йилларда Курдларга қарши кимёвий қуролларни ишга солган эди.

Собиқ мутахассис хабарларга кўра, ИШИД қандай қилиб хантал газини қуролларга омухта қилгани ҳақида тафсилотларни сўзлаб берган.

Мудофаа вазирлигининг мулозимларидан бирининг айтишича, улар хантал гази одамни ўлдирадиган даражада кучайтира олишмаган, аммо бу каби ҳужум инсонга жиддий жароҳат етказади.

Хантал гази инсоннинг териси, кўзлари, нафас йўллари ва ички аъзоларига жиддий зарар етказиши маълум.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ