АҚШ: Қримдаги вазиятдан хавотирдамиз

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA

АҚШ Давлат департаменти Қрим референдумининг икки йиллиги муносабати билан махсус баёнот эълон қилган.

Бу баёнотда 2014 йил 16 мартидаги референдумни АҚШ ҳали ҳам тан олмаслиги таъкидланган, Қримда ўзга фикрдаги шахслар, этник ва диний озчиликлар вакилларини таъқиб этиш давом этаётганидан хавотир изҳор этилган.

Махсус баёнотни Давлат департаменти вакили Жон Кирби ўқиб эшиттирган.

“Биз ҳамон Россия босиб олган Қримдаги аҳволдан чуқур хавотирдамиз. У ерда “босқинчи” ҳукумат ўзгача фикрни бостирмоқда, миллий ва диний озчиликлар эса, айниқса, Қрим татарлари ва украинлар жиддий таъқибларга дуч келмоқдалар”, дейилади баёнотда.

"Биз XXI асрда чегаралар куч билан қайта чизилишини тан олмаймиз. Қрим билан боғлиқ санкциялар босқин давом этар экан, ўз кучида қолади", деб айтган Давлат департаменти вакили Жон Кирби.

Референдум ташкилотчилари эълон қилишича, 2014 йил 16 март куни ярим оролда ўтказилган референдумда аҳолининг 96 фоизи Қрим ярим оролини Россияга қўшиб олишни ёқлаб овоз берган.

Қрим аннексияси борасида БМТ Бош ассамблеяси 2014 йил 27 мартида резолюция қабул қилган.

Бу резолюция Қрим референдуми қонуний кучга эга эмас деб тан олинган.

БМТ резолюциясини жаҳоннинг 100 давлати қўллаб-қувватлаган.

Россияни 11 мамлакат дастаклаган.

58 мамлакат бетараф қолганлар.

Бетарафлар орасида Россиянинг БРИКС ташкилотидаги иттифоқчилари ҳам бор.

Америкадаги Pew Research Center тадқиқот маркази сўрови натижаларига кўра, Украина ғарбида яшаган мамлакат фуқароларининг 82 фоизи Россиянинг Қримни ўзига қўшиб олганини қоралаганлар ва буни қабул қилиб бўлмас деб таъирфлаганлар.

Шарқда эса 41 фоиз сўралганлар шу фикрда бўлган.

Қримнинг ўзида эса ярим оролни Украинадан ажратиб олинишини ёқлаб 88 фоиз овоз берган, 4 фоиз қарши чиққан.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг