BBCUZBEK: Дунё хабарлари қисқа сатрларда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Бельгияда сешанба куни Париж ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган шахслар ва полиция ўртасида юз берган отишма ортидан миллий хавфсизлик кенгаши учрашмоқда. Прокурорларга кўра, Бельгия ва Франция полицияси Брюссель чеккасидаги хонадонга бостириб кирганида отиб ўлдирилган шахс жазоирлик бўлиб, Бельгияда ноқонуний яшаётган эди. Рейд чоғида қочган икки киши ҳали ҳам қидирилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШ президентлигига номзодлар пойгасида республикачи номзод Сенатор Марко Рубио ўз штати Флоридани Доналд Трампга бой бериб қўйиши ортидан пойгани тарк этди. Жаноб Трамп, шунингдек, Иллинойс ва Шимолий Каролина штатларидаги сайловларда устун келди, аммо муҳим дея кўрилган Оҳайони қўлдан бой берди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Демократлар номидан президентликка номзодлар пойгасида эса Ҳиллари Клинтон осонлик билан Флорида штатида ғалаба қозонди. Аммо, унинг рақиби Берни Сандерс пойгани тарк этмаслигини айтди.

Нигерия шимоли шарқидаги масжиддаги тонгги намоз вақтида икки аёл ўзини портлатиб, 20дан ортиқ кишини ўлдирганлар. Ҳужум радикал исломчи Боко Ҳаром гуруҳи томонидан кўп нишонга олинган Борно штати пойтахти Майдугурида амалга оширилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўрта Ер денгизида одам ташувчиларга қарши амал қилувчи Оврўпо Иттифоқи денгиз кучларига кўра, Ливиядан Италияга хавфли сафарга чиқаётган муҳожирлар сони тўсатдан ошган. Ўтган икки кун ичида денгиз кучлари 2 мингдан ошиқ одамни қутқарганлар. Денгизда узоқ саёҳат учун мўлжалланмаган кемаларда асосан саҳрои кабирлик африкаликлар бўлишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи na

Айни дамда Франция ва Германиянинг бизнес етакчилари Оврўпо раҳбарларини агар Шенген эркин ҳаракат тизими барбод бўлса, унинг сиёсий ва иқтисодий оқибатлари қандай бўлишидан огоҳлантиришди. Пайшанба куни Брюсселда очиладиган Оврўпо Иттифоқи саммити арафасида чиқарган очиқ хатларида улар муҳожирлик инқирозига тезда ечим топилишига чақирадилар. Ишчилар ва саноатларга вакиллик қилувчи учта ташкилот раҳбарларининг ёзишича, Оврўпо Иттифоқида чегаралар қайта тикланишига йўл қўйилмаслиги керак.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.com га тўсиқ бўлса, uzbekweb.net га киринг