“Доналд Трамп 10 глобал хатардан бири бўлади”

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Агар Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонса, у жаҳон рўпара келаётган 10 та хатардан бирига айланади.

Агар Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонса, у жаҳон рўпара келаётган 10 та хатардан бирига айланади.

Бу хулоса нуфузли the Economist Intelligence Unit ўтказган тадқиқот натижаси ўлароқ тақдим қилинмоқда.

Тадқиқотга кўра, Трамп дунё иқтисодий ўсишига ҳалақит бериши ва Американинг сиёсий ҳамда хавфсизлик мавқеисига дарз етказиши мумкин.

Аммо айни тадқиқот гуруҳи Доналд Трамп демократлардан номзод бўлиш эҳтимоли юқори бўлган Ҳиллари Клинтонни мағлуб қилишига ишонмаслигини айтади.

Доналд Трампнинг президент бўлиши Британияни Оврўпо Иттифоқидан чиқиши ва ё Жанубий Хитой денгизида ҳарбий зиддиятдан ҳам ёмонроқ бир хатар бўлиши мумкин, дейилади EIU тадқиқотида.

Хитой иқтисодий ўсишининг кескин тушиб кетиши, Россиянинг Украина ҳам Сурия ички ишларига аралашуви тадқиқот гуруҳи санаган хатарлар қаторидадир.

Трамнинг Хитой ва Мексикага қарши қаратилган аччиқ-тизиқ чиқишлари “икки орада савдо уруши бошланиб кетишига” туртки бериши мумкин.

Доналд Трамп АҚШ-Мексика ўртасида “жуда катта девор” қуриш таклифи билан чиққанди.

Бу девор қурилишига кетадиган маблағни Трампга кўра, Мексика тўлаши керак бўлади.

Мақсад эса ноқонуний муҳожирларни Америкага киритмаслик...

Нафрат ва адоват тили
Image caption Доналд Трамп ўз сайловолди ташвиқотида Сурияни ишғол қилиш ва ҳатто “террорчиларнинг оила аъзоларини” қатл қилиш ғоясини очиқ изҳор этганди.

Доналд Трамп ўз сайловолди ташвиқотида Сурияни ишғол қилиш ва ҳатто “террорчиларнинг оила аъзоларини” қатл қилиш ғоясини очиқ изҳор этганди.

Унинг назарида ИШИД мавҳ этилиши керак ва Америка Суриянинг нефтига эга бўлиши лозим.

EIU тадқиқот марказига кўра, Трампнинг Яқин Шарққа нисбатан ҳарбий куч ишлатиш ғояси жиҳодий гуруҳлар учун айни муддао бўлади ва улар ўз сафларига кўпроқ одамларни ёллаши мумкин.

Бу эса нафақат минтақа, балки ундан кенгроқ ҳудудга ҳам хавф солади.

Доналд Трампнинг танқидчилари бу хавотирларни анчадан бери изҳор қилиб келишади.

Унинг ҳеч қандай сиёсий тажрибаси йўқ, аммо шунда ҳам, агар республикачилар томонидан номзоди қўйилмаса, ўз тарафдорлари “исён” қилиши ҳақида айтганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг