Истанбул марказида портлаш рўй берган

Фото муаллифлик ҳуқуқи hurriyet.com.tr

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Истиқлол кўчасида портлаш юз берган.

Туркия матбуоти бу худкушлик ҳужуми бўлгани, камида бир инсон ҳалок бўлгани, олти киши яралангани ҳақида хабар тарқатган.

Сайёҳлар орасида машҳур бу жой шанба-якшанба кунлари жуда гавжум бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Тақсим хиёбони ҳудудидаги савдо гўшасидан тарқалган суратларда ваҳимада қочаётган инсонларни кўриш мумкин.

Ҳодиса жойига полиция ва "тез ёрдам" машиналари шошилган.

Ўтган якшанба куни пойтахт Анқарада рўй берган портлаш оқибатида 37 инсон ҳалок бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни Курдистон Ишчи партиясининг TAK жангари гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ўтган ой Анқарадаги ҳарбий карвонга қарши ташкил қилинган портлашда 28 инсон ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўтган йили Анқарадаги курдларнинг тинч намойишида икки худкушлик ҳужуми уюштирилган, оқибатда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлганди.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон айтишича, террочи гуруҳлар Туркия хавфсизлик кучларига қарши урушда мағлубиятги учраётгани учун тинч фуқароларни нишонга олмоқда.

Бундай ҳужумлар "бизнинг терроризмга қарши курашиш қатъиятимизни янада оширади", деб айтган Президент Эрдўғон.

Туркия ҳукумати ҳужумларда суриялик курдларни айблаган ва курд жангарилари мавқеларини бомбардимон қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг
  • <span >

Бу мавзуда батафсилроқ