Россия маҳкамаси Савченкога ҳукмни ўқий бошлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Савченко айбловни хотиржамлик билан эшитиб ўтирган.

Россиянинг Донецк шаҳар маҳкамаси икки рус журналистини ўлимида алоқадорликда айбланаётган украиналик зобит Надежда Савченкога нисбатан ҳукмни ўқишни бошлаган.

Маҳкама залида бўлган Би-би-си мухбири Ольга Ившинага кўра, ҳакам ҳамон айблов варақасини ўқишда давом этмоқда.

Россия прокурорлари Савченкони 2014 йилда Украинанинг Луганск вилоятида икки рус журналистини ўлимида айбдорлардан бири деб ҳисоблайди.

Қораловга кўра, Савченко рус журналистларини ҳалок қилган артиллерия ҳужумини йўналишини аниқлаб берган.

Савченконинг ўзи айбловни тан олмаган. Унинг ҳимоячиларининг таъкидлашича, Савченко рус журналистлари ўлимидан олдин асирга олинган. Бундан ташқари Надежда Савченконинг ўзини Россия ҳудудига мажбуран олиб ўтганларини айтади.

Маҳкама бошланганидан сўнг, бир қанча оммавий ахборот воситлари Савченко рус журналистлари ўлимида айбдор деб топилганини хабар қилишган.

Лекин кейинроқ, маҳкамани ёритишга йўналтирилган журналистлар ва Би-би-си мухбири ҳам ҳакам бу сўзни ишлатмагани, маҳкама бошланганида дарҳол айблов қоғозини ўқишни бошлагани тўғрисида айтганлар.

Прокурорлар март бошида Савченкога 23 йил қамоқ жазоси сўраган эдилар.

Савченко ҳимоячилари Россия ҳукумати айблаётган жиноятларни содир этмагани ва унинг айбсизлигини далиллар воситасида исботлаганларини айтганлар.

Шунга қарамай, Надежда Савченконинг ўзи ва унинг ҳимоячилари Илья Новиков, Марк Фейгин ва Николай Полозов ҳукм айблов тарзида бўлишига шубҳа қилмаяптилар.

Уларга кўра, Савченкога қарши маҳкама сиёсий ўйиндир.

Ғарб давлатлари Россиядан Савченкони озод қилишга чақирганлар. Дунёнинг кўплаб шаҳарларида Савченконинг ҳимоясига намойишлар бўлиб ўтган.

Украина Президенти Пётр Порошенко олдинроқ Савченкони уйига етказиш учун зарур бўлган барча имкониятлар, жумладан айирбошлашдан фойдаланишга тайёрлигини билдирганди.

Россия маҳкамаси мажлиси 22 мартда ҳам давом этади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ