Радован Караджич қатлиом учун 40 йилга ҳукм қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Собиқ Югославия ҳудудидаги жиноятлар бўйича халқаро маҳкама Босния сербларининг собиқ раҳбари Радован Караджични қатлиом ва уруш жиноятларида айбдор деб топди ва 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Гаагадаги халқаро суд ҳакамлари Радован Караджичга нисбатан илгари сурилган 11 айбловдан 10 таси исботланди, деб топганлар.

Айбловлардан бири 1995 йили Сребреница мусулмонлари қирғинини ташкиллаштириш эди.

70 ёшли Караджич Сребреница геноцидида, шунингдек Сараево шаҳрини қамал қилган пайти тинч аҳолига ҳужум қилиш ва ўлдиришда айбдор деб топилган.

Сребриницада камида 8 минг нафар мусулмон эркак ва ўғил болалар ўлдирилган.

Мусулмонларнинг ҳатто 15-16 яшар ўспиринларига ҳам шафқат қилинмаган.

Бу жиноят Иккинчи Жаҳон Урушида яҳудийлар қирғинбарот қилинганидан бери Оврўпода рўй берган энг йирик қатлиомдир.

Караджичга нисбатан геноцид банди икки ҳолат бўйича илгари сурилган ва прокурор умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўраган эди.

Маҳкама икки қатлиом бандидан бирини олиб ташлаган.

Радован Караджич Югославия тарқалиб кетганидан кейин юзага келган зўравонликлар учун маҳкамага тортилган энг юқори лавозимдаги сиёсатчи бўлган.

Радован Караджич 13 йил давомида Сербияда қочиб юрган ва 2008 йили Белградда автобусда ушланган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг