Толибон насронийларга қарши ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қурбонлар орасида болалар ҳам бўлган

Покистондаги Толиблардан ажралиб чиққан гуруҳ Лаҳорда 70дан ортиқ инсонларнинг ёстиғини қуритган худкуш ҳужум учун масъулият даъвоси билан чиққан.

Қурбонлар орасида болалар ҳам бор.

Жамоатул Аҳрор Пасха байрамини нишонлаётган насронийларни нишонга олганини айтган.

Полиция бу каби даъволарни ҳамон текшираётганини маълум қилган.

Покистон президенти бу ҳужумни қоралаган, минтақа ҳокими уч кунлик мотам эълон этган.

Камида 300 киши яраланган, мулозимлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини айтишмоқда.

Осон нишон
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption "Жамоатул Аҳрор" уюштирган ҳужумдан кейин...

Лаҳор Покистоннинг энг бадавлат ва анчайин либерал шаҳарларидан бири саналади.

Айни шу шаҳар Бош вазир Навоз Шарифнинг қудрат манбаидир.

Ўтган бир неча йил ичида бу минтақа бошқаларидан фарқли ўлароқ энг оз террор ҳужумларига саҳна бўлган эди.

Жамоатул Аҳрор аталмиш гуруҳнинг воизи бу худкушлик ҳужуми билан Навоз Шарифга ўзига хос “мужда” йўллаётганини айтган.

Гуруҳ “шаҳарга киргани”ни айтиб, келажакда яна ҳужумлар уюштириш билан огоҳлантирган.

Насронийлар Покистон аҳолисининг 1.6% фоизини ташкил қилади.

Мамлакатда сўнгги йиллар насронийларга қарши ҳужумлар кўпайган.

2013 йилда Пешовардаги черковдаги портлашда 80га яқин инсон қурбон бўлганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг