Обама:“ИШИД жангарилари сони озаймоқда”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption "ИШИД раҳбарлари ҳар тонг уйқудан уйғонишар экан, бугун улар учун сўнгги кун бўлиши мумкинлигини тушунишади”

АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, ИШИД жангари гуруҳи Ироқ ва Сурияда мудофаага ўтган ва тобора кучсизланиб бормоқда.

Обаманинг ишонишича, АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши иттифоқнинг амалиётлари туфайли жангари гуруҳ аъзоларининг сони ўтган икки йил давомида энг паст нуқтага тушган.

"ИШИД раҳбарлари ҳар тонг уйқудан уйғонишар экан, бугун улар учун сўнгги кун бўлиши мумкинлигини тушунишади”, деб айтган Обама.

АҚШ президенти ИШИД ҳақида Марказий Жосуслик Хизматининг қароргоҳида сўзлаган.

ИШИД ва ёки ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган бу гуруҳ бир неча давлатларда террорчи ташкилот дея тақиқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Суриядаги ИШИД қароргоҳи Раққа ҳамон жангарилар назорати остида қолмоқда.

Улар орасида Буюк Британия ва Россия ҳам бор.

Сурияга барқарорлик келтириш йўлида муроса ҳаракатларидан ИШИД чиқариб ташланган.

Сурияда ўт очишни тўхтатишга доир келишув амалга татбиқ этила бошлаганидан бери зўравонлик озайган.

Аммо айни келишув бузилаётганига доир хабарлар ҳамон тарқаб турибди.

Март ойида Сурия армияси Россия ҳаво кучлари ёрдамида ИШИДни қадимий Палмира шаҳридан қувиб чиқаришга муваффақ бўлган эди.

Ироқда эса ҳукумат кучлари Америка ёрдамида ИШИД қароргоҳи саналган Мосул шаҳрини озод этишга киришган.

Суриядаги ИШИД қароргоҳи Раққа ҳамон жангарилар назорати остида қолмоқда.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ