Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Алиса Ғаниева Доғистон ва "Оллоҳ дея қағиллаган қарға" ҳақида

Баъзи ватандошларининг қарғиши ва тана-ю дашномларига қолган доғистонлик ёзувчи Алиса Ғаниеванинг Россияда унвонлари кўп.

"Доғистоннинг энг машҳур аёли" дея танилган 30 ёшли ёзувчи "Салом сенга, Далғат!" қиссаси учун нуфузли "Дебют" мукофотини олган.

Аммо, бу илк асарини у эркакча тахаллус - Гулла Хирачев исми остида ёзганди.

Алиса Ғаниева, шунингдек, "Байрам тоғи" ва "Келин ва куёв" номли романлари билан нафақат Россия, балки бутун дунёда китобхонларнинг меҳрини қозонишга улгурган.

Доғистондаги бугунги ҳаёт тарзи, айниқса радикаллашаётган мусулмонлар ҳақида ўз китобларида очиқча ёзгани учун Ғаниева хоним диндор китобхонларнинг танқидларига учраган.

YouTubeда чоп қилган бир видеосида у ҳижобга ўранган ҳолда пайдо бўлиб, адабиётдан воз кечишини айтиши россиялик китобхонлар орасида шов-шувга сабаб бўлганди.

Лондондаги студияда Ибрат Сафо аввало ундан бугунги Доғистон қандай ўлка экани ҳақида сўради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг