Кэмерон: Қиролича халқимиз учун мустаҳкам қоя

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Британия Бош вазири Девид Кэмерон Қиролича Елизавета IIнинг 90 ёшлик юбилейи муносабати билан табрик йўллаган.

Ўз мурожаатномасида Девид Кэмерон қироличани мустаҳкамлик рамзи деб таърифлаган.

“Ҳазрати Олиялари Қиролича бизнинг замонимиздаги ғайриоддий ҳодисалар пайтида яшади. Иккинчи Жаҳон урушидан у тўй либослари харид қилган халқларгача. 1966 йили Уэмблида Англияни Жаҳон кубогида тақдим этганидан то уч йил кейинги инсоннинг Ойга қадам қўйишигача. Совуқ уруш тугаганидан бошлаб Шимолий Ирландиядаги тинчликкача” “Буларнинг барчаси мобайнида, маданиятларнинг қўзғалувчан қумлари ва сиёсат тўлқинларининг бориб-келиши устида устун қолиб Ҳазрати Олиялари бизнинг халқимиз ва бутун Ҳамдўстлик халқлари учун, баъзан эса бутун дунё учун мустаҳкамлик рамзи, букилмас қоя бўлиб қолди”, дейилади бош вазир табригида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Қиролича таваллуди муносабати билан унинг набираси шаҳзода Уилям махсус радио табрик ёзган.

Бувисини табрикларкан, шаҳзода Уилям Шекспирнинг “Ҳенриҳ VIII” пьесасидан бир парча ўқиган.

Қиролича Елизавета IIнинг 90 ёшлик юбилейи муносабати билан мамлакатда тантанали тадбирлар режалаштирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бу тадбирлар орасида қироличанинг умр йўлдоши, 94 ёшли Шаҳзода Филип билан Виндзор қасри бўйлаб сайри режаланган.

Британия қироличасининг юбилейи расмий маросимлари ҳар доимгидек июн ойида бўлиб ўтади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ