Обама Британияни ОИда қолишга ундади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

АҚШ президенти Барак Обама Daily Telegraph газетасида ёзган мақоласида Британия Оврўпо Иттифоқи таркибида қолишининг афзал томонларини ёритди.

Британияда 23 июнь куни Оврўпо Иттифоқи аъзоси бўлиб қолиш ёки қолмаслик борасида референдум ўтказилиши мўлжалланган.

Мамлакат бош вазири Девид Камерон иттифоқи таркибида қолиш тарафдори, аммо ҳукуматнинг баъзи нуфузли аъзолари унга қарши чиқишган.

Баъзи британлар Оврўпо Иттифоқи раҳбарияти қабул қилган қонунлар Британия мустақиллигини чеклашига ишонадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Обаманинг Буюк Британияга ташрифи арафасида чиққан мақолада айтилишича, Оврўпо Иттифоқида қолиш Британиянинг буюклигини сақлаб қолиш билан бирга унинг халқаро саҳнадаги таъсирини оширади.

Обама, шунингдек, британларга Вашингтон ва Лондон ўртасидаги «маҳсус алоқалар»ни эслатади ва Буюк Британия АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ўртасидаги восита эканини айтади.

«Сизнинг кучли овозингиз Оврўпо Иттифоқи учун жаҳонда ўз барқарор мавқеини сақлаб қолишга кафолат бериши АҚШга аён», - деб ёзади Обама ўз мақоласида.

Айни дамда у иттифоқ таркибида қолиш ё қолмаслик қарори Британия халқига тегишли экани, ҳамда у ташқаридан ҳеч қандай босим ўтказиш ниятида эмаслигини урғулайди.

Расман Обаманинг Лондонга ташрифидан мақсад терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама этишдир, аммо жума куни ўтадиган матбуот анжуманида АҚШ президенти британларни Оврўпо Иттифоқи таркибида қолишга чақириши кутилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ