Венесуэлаликлар ҳафтада икки кун ишлашади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Венесуэла ҳукумати бюджет ташкилотларининг ходимлари учун иш кунларини қисқартирган.

Энди давлат бюджетидан маош оладиган ишчилар ҳафтанинг фақат душанба ва сешанба кунлари ишлайдилар.

Ҳафтанинг қолган беш куни дам олиш куни деб кўрилади.

Ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишига электр тақчиллиги сабаб бўлмоқда.

Венесуэла ҳукумати бу йил қаттиқ қурғоқчилик келгани сабабли гидро электр станцияларда кам сув қолганини айтмоқда, электр қувватини тежашга чақирмоқда.

Вице-президент Аристобуло Истурис ўқув муассасалари ҳафтада тўрт кун ишлашини маълум қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Апрел ойи бошида Президент Николас Мадуро ҳафталик иш кунларини тўрт кунгача қисқартирган, аҳолини электр асбобларидан кам фойдаланишга чақирган эди.

Мухолифат эса ҳукуматни мамлакатни уқувсиз бошқараётганликда айблайди.

Шу ҳафта бошидан кундуз кунлари электр энергиясини ўчиришга киришилди.

Ҳукумат токни ўчириш 40 кун давом этишини айтмоқда.

Венесуэла нефтга бой мамлакат, аммо электр қувватининг аксарини ГЭСлардан олади.

Бунинг устига ҳозир жаҳон бозорида нефтнинг нархи пасайиб кетган.

Мамлакат давлат бюджетига тушумлар ҳам озайган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

2015 йили Венесуэла Ялпи Ички маҳсулоти 5,7 фоиз қисқаргани, йиллик инфляция 180 фоизгача етгани хабар қилинди.

20 апрел куни Венесуэладаги йирик пиво заводи фаолиятини тўхтатаётгани ҳақида эълон қилди.

Завод маъмурияти айтишича, ўз ихтиёрларида қолган арпа фақат бир ҳафтага етади.

Арпани эса улар хориждан импорт қилиб олиб келадилар.

Молиявий инқироз туфайли мамлакатда валюта айирбошлашга чеклов жорий этилган.

Валютаси етарли бўлмагани учун пиво заводи яна арпа сотиб ололмаётгани ҳақида хабар берган.

Венесуэлада 2010 йили ҳам қурғоқчилик юз берган, бунинг ортидан энергетика инқирози кузатилганди.

Ўшанда президент Уго Чавес мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ