“ИШИД балиқчиликдан миллионлаб даромад топаяпти”

Фото муаллифлик ҳуқуқи Manbar.me

Ироқ расмийлари хабар қилишларича, ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган гуруҳ балиқ савдосидан мўмай даромад олаётганининг далилларини топганлар.

Ироқ расмийларига кўра, ИШИД ўзининг тасарруфидаги нефт конларидан айрилганидан кейин даромад топишнинг янги йўлларини излашга мажбур бўлган.

Бунгача нефт савдоси “Исломий Давлат”нинг асосий даромад манбаси бўлган.

Жанглар ва ҳаво ҳужумлари оқибатида ИШИД нефт конларини қўлдан бой берган, аммо, Рейтер ахборот агентлигига кўра, гуруҳ бюджетида нефтдан тушадиган даромад улуши ҳозир ҳам юқорилигича қолмоқда.

Нефтдан тушиб турган даромади ўрнини ИШИД балиқчилик билан қоплашга қарор қилган.

Ироқ расмийларига кўра, жангари гуруҳ пойтахт Бағдоддан шимолда жойлашган кўлларда балиқ овини йўлга қўйган.

ИШИД кўлларда тутган балиқларини сотиб ойига миллионлаб даромад кўрмоқда, деб ҳисоблайди Ироқ расмийлари.

Бундан ташқари, улар ўз назорати остидаги ҳудудларга олиб кирилаётган маҳсулотларга бож тўлови жорий қилганлар, деҳқонларга солиқ солганлар.

Ҳозирга келиб ИШИДнинг ялпи даромади бир неча баравар камайиб кетган, деб ҳисоблашади таҳлилчилар.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йили ИШИДнинг йиллик даромади қарийб 3 миллиард долларга етган, ҳозир эса ойига 56 миллион долларни ташкил этаяпти, деб кўрилади.

Ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган гуруҳ 2014 йилнинг ёзидан Ироқ ва Суриянинг қатор туманлари назоратини ўз қўлига киритган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ