Туркия полиция идораси олдида автомобиль портлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи DHA

Туркия расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги Ғазиантеп полиция идораси олдида рўй берган портлаш оқибатида бир полициячи ҳалок бўлган, камида 13 киши жароҳатланган.

Яраланганларнинг тўққиз нафари полиция ходимлари, қолганлар тинч фуқаролар бўлганлар.

Автомобилга ўрнатилган бомба маҳаллий вақт билан соат 9:30 ларда портлаган.

Ғазиантеп Сурия чегарасидан 10 километр узоқликда жойлашган шаҳар.

Портлаш овози бир неча километр узоқликда ҳам эшитилган.

Полиция идораси ёнида бошқа маъмурий бинолар ҳам жойлашган.

Яқин атрофдаги биноларнинг дераза ойналари синиб кетган.

CNN Turk телеканали портлашдан кейинги манзарани намойиш этган, кадрларда полиция идораси олдида ётган автомобиль қолдиқларини кўриш мумкин бўлган.

Портлаш жойига бир неча "тез ёрдам" ва ўт ўчириш машиналари етиб келган.

Айрим хабарларга кўра, портлашдан кейин отишма овозлари эшитилган.

Сўнгги йилда Туркия қатор портлашларга дуч келди.

Портлашларнинг айримлари учун масъулиятни ИШИД, айримлари учун эса Курд жангарилари ўз зиммаларига олдилар.

Курд жангарилари билан эришилган оташкесим ўтган йил ёзидан бузилган, Курдлар ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилишига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни айблаб чиққанлар.

Охирги ойларда Туркиянинг Анқара, Истанбул ва Бурса шаҳарларида худкушлик ҳужумлари рўй берган, оқибатда кўплаб тинч фуқаролар ҳалок бўлганлар.

Ғазиантеп ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳнинг аъзолари жойлашган шаҳар деб кўрилади.

Портлашдан кейинги дастлабки соатларда бирор бир гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўзи зиммасига олгани йўқ.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ