Арманистон Тоғли Қорабоғни мустақил давлат деб тан олмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Арманистон ҳукумати ўзини мустақил Тоғли Қорабоғ республикаси деб эълон қилган ҳудуднинг мустақиллигини расман тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган.

Лойиҳанинг Арманистон парламентининг 10 май кунига мўлжалланган муддатидан олдинги сессиясида кўриб чиқилиши режалаштирилгани хабар қилинмоқда.

2016 йил апрели бошида Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари бир-биридан ажратилган чизиқларда ўт очишлар бошланиб кетди.

Икки томон ҳам оғир қуроллардан фойдаланиб ҳужумга ўтдилар.

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини оташкесим битимини бузишда айбладилар.

Икки тарафда ҳам ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди.

Арманистон Президенти Серж Сергсян, агар Тоғли Қорабоғда жанглар кучаядиган бўлса, Арманистон Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини расман эътироф этиши ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Тоғли Қорабоғ уруши 1988 йили бошланган.

Бироқ бу ҳудудда яшовчи насроний ва мусулмонлар ўртасида ер учун қарама-қаршиликлар 100 йилларга бориб тақалади.

Аҳолисининг аксарини арманлар ташкил қилган Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти СССР замонида Озарбайжон таркибида бўлган.

Арманларнинг Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидан олиб чиқиб Тоғли Қорабоғ республикасини ташкил қилиш ғояси қонли ҳодисаларга сабаб бўлган.

1994 йилгача давом этган уруш оқибатида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ билан бирга ўзининг етти тумани устидан назоратни йўқотган.

Тоғли Қорабоғ ўзини республика деб эълон қилган, бироқ бу республика халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.

1992 йилдан буён Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш мақсадидаги музокаралар давом этмоқда.

Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлиги таъминланишини талаб қилади.

Арманистон эътироф қилинмаган республика тарафини олиб келади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ