БМТ: қочқинлар жамлоғига ҳужум уруш жинояти

Фото муаллифлик ҳуқуқи Syria Civil Defence

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Сурия шимолидаги қочқинлар жамлоғига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаб чиқди.

5 май куни Идлиб вилоятидаги Камуна қочқинлар жамлоғига ҳарбий учоқдан ҳужумга тутилган.

Оқибатда камида 28 инсон ҳалок бўлган.

Улар орасида болалар ва аёллар бор.

Фаоллар 50 дан ортиқ инсон яраланганини хабар қилганлар.

Идлиб вилоятидаги қочқинлар жамлоғи жойлашган ҳудуд Президент Ассад кучларига қарши курашаётган қуролли мухолифат назорати остида бўлган.

Шунинг учун ҳам ҳаво ҳужумида Сурия армияси авиациясини гумон қилмоқдалар.

БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен ҳаво ҳужуми бўйича тергов ўтказишга чақирган.

“Шубҳа, биринчи галда, Сурия ҳукуматига тушади. Ким бўлишидан қатъи назар, ушбу жирканч амал учун жавобгарликка тортилмоғи лозим”, деб айтган БМТ бош котиби ўринбосари.

Ҳозирча ҳаво ҳужумини ким содир этгани аниқ эмаслиги хабар қилинмоқда.

4 апрель куни Суриядаги ўт очишни тўхтатиш ҳудудини кенгайтириш келишувига эришилган.

АҚШ ва Россия босими остида Сурия ҳукумати ва исёнчилар Ҳалаб шаҳрида ҳам ўт очишни тўхтатишга рози бўлганлар.

Бундан олдин Ҳалабда қақшатқич жанглар бошланиб кетган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг