ИШИДдан сўнг оммавий қабрлар топилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

БМТ Бош котибининг Ироқ бўйича махсус вакили ва БМТнинг Ироққа кўмак миссияси раҳбари Ян Кубиш хабар қилишича, ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳдан озод қилинган ҳудудларда оммавий қабрлар топилмоқда.

Ян Кубиш БМТ Хавфсизлик Кенгаши қаршисида сўзлар экан, шу пайтгача ИШИД қўлидан тортиб олинган Ироқ ҳудудида 50 дан ортиқ оммавий қабристон топилган.

Бу "ИШИД содир этган жирканч жиноятларнинг яққол далилларидир", деб айтган жаноб Кубиш.

Халқаро ҳамжамият ИШИД жангарилари жавобгарликка тортиш чораларини кўриши керак, деб айтган БМТ вакили.

"Мен давом этаётган ироқликларни ўлдириш, ўғирлаш, жинсий зўрлаш ва қийноқларни кескин қоралайман. Бу жиноятлар инсониятга қарши кураш, уруш жинояти ва ҳатто қатлиом кўрилиши мумкин", деб айтган Яе Кубиш.

Рамади шаҳрида апрель ойи мобайнида бир неча оммавий қабр топилган.

Бу қабрларда 40 тача инсон жасади бўлиши мумкин деб кўрилмоқда.

ИШИД Рамади шаҳрини 2015 йил майида ўз назоратига олган, ўтган йил декабрида эса Ироқ ҳукумат кучлари шаҳарни озод қилган эди.

Катта ҳудуд Ироқ кучлари назоратига ўтган, лекин айрим жойларда кичик-кичик ҳудудлар "Исломий Давлат" қўли остида қолмоқда.

Инсонларнинг жасадлари қолдиқлари Ироқ шимолидаги Синжар яқинида, ғарбдаги Анбар вилоятида, шимолдаги Тикритда ҳам топилган.

ИШИД жангарилари қабилалар вакилларини, Ироқ аскарларини, Язидий аёл ва болаларни нишонга олганлар.

Оммавий қабрлар гуруҳ қўлидан тортиб олинган Сурия ҳудудида ҳам топилмоқда.

БМТ вакили Ян Кубиш, ИШИДга жиддий зарба етказилганига қарамасдан, гуруҳ ҳамон ҳужум қилишга ва жанг қилиш йўлларини ўзгартиришга қодир бўлиб қолаяпти, деб айтган.

"Ироқдаги инсонпарварлик вазияти дунёдаги энг оғир вазият бўлиб қолмоқда", дея огоҳлантирган БМТ расмийси.

Мамлакатда 10 миллиондан ортиқ инсон, Ироқ аҳолисининг учдан бир қисми халқаро ёрдамга муҳтож, деб айтган жаноб Кубиш.

Ироққа 2016 йили 861 миллион доллар атрофида ёрдам талаб қилинади, дея ҳисоб-китоб қилинган.

Жаноб Кубиш айтишича, шу пайтгача 861 миллионнинг атиги чорак қисми етказиб берилган.

У донорларни Ироққа кўмакларни тезлаштиришга чақирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • · ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • · Instagram - BBC UZBEK
  • · Twitter - BBC UZBEK
  • · Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • · Facebook - BBC UZBEK
  • · Google+BBC UZBEK
  • · YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • · Skype - uzbekbbclondon
  • · bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг