Би-би-си мухбирлари Шимолий Кореядан чиқариб юборилди

Би-би-си мухбири Руперт Уингфилд-Хейз ва ижодий гуруҳ Корея Меҳнат партиясининг съезди олди қилган репортажлари учун Пхеньянда ушланиб, мамлакатдан депортация қилинганлар.

Жума куни журналист Руперт Уингфилд-Хейз, продюссер Мария Бирн ва оператор Мэттью Годар Шимолий Кореядан жўнаб кетишга ҳозирланган пайтлари қўлга олинганлар.

Би-би-си мухбири етти соат давомида сўроқ қилинган.

Шундан сўнг Шимолий Корея расмийлари Хейзни протоколга имзо чекишга мажбур этганлар.

Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи шанба-якшанба кунлари тутиб турилган, сўнг аэропортга олиб борилган.

Хитой пойтахти Пекинга етиб келган жаноб Бирн тинч-омон қайтганларидан хурсандлиги, бироқ битта ҳам интервью ололмаганларини айтган.

Пхеньянда қолаётган Би-би-сининг яна бир мухбири Стивен Эванснинг айтишича, британиялик журналистларнинг қурултой арафасида пойтахт ҳаётини ёритгани Шимолий Корея раҳбариятининг жаҳлини чиқарган.

Съезднинг очилиш куни Пхеньяндаги вазиятни тасвирлаган Стивен Эванс пойтахтда хорижий журналистлар ҳукуматнинг доимий кузатувида эканини айтганди.

Меҳнат партиясининг съезди сўнгги 40 йилда илк бор ўтказилган.

Таҳлилчиларга кўра, анжуманни ўтказишдан мақсад, ёш раҳбар Ким Чен Ирнинг раҳбарлик мавқеъини янада мустаҳкамлашдир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ