Олмонияда пичоқли шахс тўрт кишига ҳужум қилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Олмониянинг Мюнхенга яқин Графинг темир йўл станциясида бир киши йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилгани оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмган, уч киши яраланган.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан тонгги соат 5 га яқин рўй берган.

Олган жароҳати туфайли пичоқланган кишилардан бири шифохонада вафот этган.

Полиция 27 ёшли ҳужумчини қўлга олган.

Айрим гувоҳларнинг айтишларича, ҳужумчи “Оллоҳу Акбар” деб йўловчиларга пичоқ урган.

Бироқ бу одам нега бу жиноятларга қўл ургани сабаби номаълум.

Юқори Бавария полицияси сўзчиси бошқа сабаблар қатори ҳужумнинг сиёсий сабаби ҳам тергов қилинмоқда.

Ҳужумчининг исломий жангариликка боғлиқлиги ҳам текширилмоқда.

Қўлга олинган шахс Олмония фуқароси экани аниқланган.

Графинг шаҳри Мюнхендан 40 километрча шарқда жойлашган.

Телеканаллар Графинг темир йўл бекатидан тасвирларни намойиш этган.

Кадрларда поезд вагони ва станция платформасида қонли оёқ изларини кўриш мумин.

Графинг станцияси ўраб олинган.

Бирмунча вақт поездлар қатнови тўхтатилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг