Бағдоддаги портлаш 60 инсон ёстиғини қуритди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ироқ пойтахтида содир этилган ҳужум натижасида 60 дан ортиқ инсон нобуд бўлган, қарийб 100 таси яраланган.

Портлаш Бағдоднинг шиалар кўп Садр шаҳрининг гавжум бозорида амалга оширилган.

Мухбирларга кўра, портловчи модда ўрнатилган автомобил одам энг кўп тўпланадиган вақтни кўзлаб портлатиб юборилган.

Шифокорлар ярадорларнинг аҳволи оғирлиги боис, қурбонлар сони ошишидан огоҳлантирганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Портлашга масъулиятни "Исломий Давлат" жангари гуруҳи дарҳол ўз зиммасига олиб чиққан.

Жангарилар бундан олдин ҳам шиалар яшайдиган туманларда портлашлар содир этишган, улар шиаларни ҳақиқий мусулмон деб тан олишмайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Апрел ойидан бери Бағдодда бир нечта йирик портлашлар юз берган. Ўнлаб инсонлар қурбон бўлган. Май ойида ҳам Бағдоднинг жануби-ғарбида бомба ўрнатилган машина портлатилиши тинч фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлганди.

Бироқ бугунги ҳужум қурбонлар сони жиҳатидан охирги ойлардаги энг талофатлисидир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг