Россиялик қўшиқчи "Овронигоҳ" ғолиблигига асосий даъвогар

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES
Image caption Кузатувчиларга кўра, Россия учун "Овронигоҳ"да ғолиблик ҳозир асқотади.

Стокгольмда ўтаётган бу йилги "Овронигоҳ-2016" қўшиқ танловининг ғолиблигига асосий даъвогар дея букмейкерлар ва мухлислар россиялик Сергей Лазаревни кўрсатишмоқда.

Россия вакили Сергей Лазарев танловда "You Are The Only One" ("Сен ягонасан") қўшиғи билан қатнашиб, финалга йўлланма олган.

Бундан ташқари Австралия, Франция, Швеция ва Украина қўшиқчилари ҳам танловда ғолибликка даъвогарлар қаторида тилга олиняпти.

Кузатувчилар олдинроқ, Россия бу йилги қўшиқ танловига жуда ёдда қоларли, эффектларга бой номерни тайёрлаганига эътибор қаратиб, Россия учун ғолиблик нимани англатади, нега у "Овронигоҳ" да ғолиб чиқишга бу қадар интилмоқда?- деган саволни қўйишган.

Аксарият фикрларга қараганда, Россия қўшиқчисининг "Овронигоҳ"да муваффақияти дунё сиёсат саҳнасида Россиянинг обрўйига Украина воқеалари, Қрим аннекцияси ва бошқа сабаблар боис путур етган бир пайтда ўз-ўзини ижобий жиҳатдан кўрсатиш учун жуда асқотадиган имкон ҳисобланади.

Бироқ Россиянинг ўзида Овронигоҳ қатнашчиси ва танловнинг ўзига ижобий ва салбий қараётганлар кўп.

Бугун, шанба 14 май куни танловнинг финал босқичи бўлиб ўтади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Украиналик Жамала қрим татарлар ҳақида куйлайди.

Украинани миллати қрим татар бўлган Жамала "1944" қўшиғи билан тақдим этади.

Қўшиқ Овронигоҳ репертуари учун ўзгача бўлиб, 1944 йилги фожеавий воқеаларга, Сталин буйруғи билан қрим татарларнинг оммавий қувғинига бағишланган.

Жамаланинг қўшиғи Қримни 2014 йил аннексия қилган Россиянинг норозилигига сабаб бўлган. Россия қўшиқда сиёсий тагмазмунни кўради, бироқ қўшиқчининг ўзи қўшиқ ўзи ва оиласи, бутун татар халқининг тарихи эканини, ҳеч қандай сиёсий мақсад кўзланмаганини айтганди Би-би-сига.

Танловда жами 24 мамлакат вакиллари қатнашишади.

Агар Россия қўшиқчиси Сергей Лазарев ғолибликни қўлга киритса, кейинги йил танлов 2008 йилдан буён иккинчи бор Москвада ўтади.

Россияда жинсий озчиликлар дискриминация қилинишини мисол келтириб, бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари бундан хавотир билдирганлар.

Сергей Лазаревнинг Би-би-сига айтишича, Россияда жинсий озчиликларнинг ҳаёти бор, уларнинг муаммоларидан кўра, миш-мишлар кўп. Мен буни ўз кўзингиз билан кўришингиз учун, барчангизни Россияга таклиф қиламан, дейди у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondonb
  • • bcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ