“Оврўнигоҳ” натижасига қарши петиция

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Жамала

“Оврўнигоҳ” (Eurovision) натижасидан норозилар имзолаган интернет - петиция 75 минг овоз тўплаган.

Бу петицияни Еревандан Артур Ованесян очгани айтилади.

"Биз ҳакамлар ва томошабинлар томонидан овоз бериш жараёни мушкул, ҳаёжонли жараён эканини биламиз, аммо қуйида петицияга имзо чекканлар номидан айтишимиз мумкинки, бу йил “ғалаба” қилган қўшиқчи бунга лойиқ эмас”, дейилади мурожаатномада. Петиция чиқиши билан Россия оммавий-ахборот воситалари уни обдон кўчириб босишди, тарғиб қилишди… Change.org саҳифасидаги бу петиция ҳеч қандай юридик кучга эга эмас.

Масалан, 2015 йилда Россияга ноқонуний киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилишга доир президент Путин қарорига қарши петицияни 150 минг киши имзолаган эди.

Россия матбуоти деярли тилга олмаган бу петиция 150 минг овоз тўплагани билан барибир озиқ-овқатларни намойишкорана йўқ қилиш жараёни давом этди.

Украина хонандаси Жамаланинг “Оврўнигоҳ”даги ғалабаси Россияда салбий муносабатларга сабаб бўлди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Facebook орқали бу мусобақанинг “сиёсийлаштирилганини” даъво қилди, бошқа рус сиёсатчилари эса ҳозирги иқтисодий вазиятда Украина “Оврўнигоҳ-2017” табрини ўтказа олишига шубҳа қилишди.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ